Шайтон тушда туш табири

Шайтон тушда курса туш табири – Ибн Сийрийин тушдаги шайтон ҳақида шундай табир қилган. Киши тушда шайтон кўрса, душманга ишора беради. Бордию шайтон тушда сизни васвасга солса, тавба қилишингиз кераклигидан огоҳ этади.

Шайтон тушда курса

Бордию сиз шайтон билан жангга кириб уни мағлуб эцангиз, дин йўлида қадамингиз мустаҳкам бўлишига йўйилади. Агар бунинг акси бўлса, яни шайтон сизни мағлуб эца, динда нуқсонларга дуч келишингиз мумкин. Агар киши тушида шайтон билан бирга оқватланса ёки у билан суҳбат қурса, ўнгида фисқу – фасотга қўл ургай.

Бу туш ҳусусида бошқа табирларда шундай дейилган. Инсон тушда шайтон ёки ёвуз руҳ ёки шунга ўхшаш нарсаларни кўрса, ўнгида кўнгилсизликларга йўлиқиши мумкинлигидан огоҳ этади. Бордию бирон бир кишини шайтон алдаса, шу тушни кўрган одам, ўз юртидан узоқ жойда яшашига ва мол мулкидан айрилишга далолат беради.

Шайтон тушда курса: Ванга табири

Ванга табири шайтон – Кимда ким шайтон билан ёвлашса, душман устидан ғалаба қозонади. Агар тушда шайтон сизнинг ақлу хушингизни олганини кўрсангиз, судхўрлик қилишингизга далолат беради. Бордию иблис сизни йўлдан оздирганини тушда кўрсангиз, бойлигингизга зиён йетишига табир қилинади.

Туш соҳиби тушида ўзини шайтонга ўхшаганини кўрса, инсонларни устидан кулишига яни калака қилишига далолат. Агар сиз тушингизда шайтонни ўлдирсангиз, маккор кимсаларга ҳийла ишлатишингизга табир қилинади.

Туш табири шайтон

Нобулсий табирида тушдаги иблис ёки шайтон, туш соҳибининг ҳатоларга йўл қўйишини англатади. Бундан ташқари тушда иблисни кўрган киши, номозни тарк этишига, гуноҳлар қилишига, ёлғон гапиришига ва узоқ умр кўришига ҳам табир қилинади. Бошқа табирларда тушдаги шайтон, сеҳрга, макрга, алдов ва эр ҳотин ўртасида келишмовчиликлар бўлишига далолат беради.

Шайтон бошқа табирларда

Тушда кўрилган шайтон ўша жойда келишмовчилик ва низолар чиқишига далолат беради. Тушда иблис юрган жойларда зулум, очарчилик, ҳафагарчилик, қирғоқчилик бўлади. Бундан ташқари тушдаги шайтон, айёр ва маккор кишига далолат.

Тушида шайтонни кўрган кимса, ҳиёнаткор ва рашки кишидир. Агар туш соҳи иблисни ёки шайтонни занжирбанд эца, далил бўлгайким динда собитқадам бўлиб шодликка эришади. Бордию иблисни ёки шайтонни заиф эканлигини кўрса, пок инсонлар учун бундай туш куч қувват демакдир.

Шайтон бошқа табирларда

Кирмоний бу тушни шундай табир қилган. Агар бирон кимса тушида шайтонга тобе бўлганлигини кўрса, нафсга берилади. Бордию шайтон туш соҳибига бирон бир нарса берганлигини кўрса, ва у берган нарсаси яхши бўлса, ҳаромдан мол дунё тўплайди. Агар шайтонни ўлдирса, нафсини жиловлаб, яхшиликка қайтади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил