Қулаш таъбирноманинг талқини

Қулашни қандай талқин қилса бўлади

Ер юзасидаги деярли ҳар бир киши, уҳлаб қолган вақтида қандайдир қулашларни бошидан кечирган, улардан адреналин ажралиши келиб чиқади ва одам уйғонади. Олимлар нима учун бундай бўлишини ҳали ҳам тушуна олишмаяптилар, лекин маълумки, тушда қулаш ҳисси қаттиқ чарчашдан, асаб ва юрак-қон томир тизимларининг касалликларидан дарак бериши мумкин, айниқса, агар иш жисмоний кучланишларга боғлиқ бўлса.Лекин гап фақат тушдаги қулаш манзараси ҳақида бораётган бўлса, у ҳолда таъбирномалар ишга киришади. Қулашни уларнинг фикрига кўра, тушнинг қўшимча тафсилотларига қараб талқин қилиш мумкин, тушда қулаш нимадан дарак бериши эса турли хил белгиларга эга. 

Миллер таъбирномасининг таъкидлашича, тушдақулаш яқин кунларда ҳаётдаги, қийинчиликларни енгиб ўтишдаги, бошланган нарсаларни якунлашдаги ўзгаришлардан дарак беради. Бахт учун осон бўлмаган курашда Сиз ғалаба қозонасиз.  

Қулаш вақтида шикастланиш, суяк синиши ва чиқиш – бу яқинлашиб келаётган йўқотишдан дарак берувчи ёмон белги.

Қулашни қандай талқин қилса бўлади

Универсал таъбирнома тушни қандай талқин қилади

Универсал таъбирнома бўйича тушда қулашни кўриш тушингизда бошингиздан кечирган ҳиссиётларга боғлиқ бўлади. Қулаш пайтидаги қўрқув ёки ваҳима – ёмон ниятли одамлар туш кўраётган одамнинг оиласини ва ҳатто ҳаётини бузиш кайфиятида эканлигидан дарак беради. Уларга қарши туриш учун жуда катта жисмоний ва ҳиссий куч захираси шунингдек кейинги қадамларни пухта ўйлаш керак бўлади. Ёмон аломат амалга ошмаслиги учун шайланишингиз ва барча воситаларни ўз бахтингизни сақлашга йўналтиришингиз керак деб ҳисоблайди табирнома. Бу ҳолатда қулаш энг ёмон маънолардан бирига эга. Барчасиниенга олмайсиз, аммо душманлар келтирадиган зарарни минималлаштириш ва чекиниш режасини ишлаб чиқиш ҳақида ўйлаб кўриш керак.

Бошқа кўплаб таъбирномаларда бўлгани каби, қулаш ҳисси вазиятни назоратдан чиқариш деб тушунтирилади, ва агар ўз вақтида хатони пайқаб ўз ҳаётингиз бошқарувини қўлингизга олмасангиз, у ҳолда бу нималарга олиб келишини ҳеч ким билмайди. Таъбирнома муаммоларга чап бериш учун муҳим қарорлани қабул қилишни кечиктирмасликни тавсия қилади, чунки туш кўраётган одам энди бошқара олмайдиган вазият ҳақиқатда ҳам келажакда жуда муҳимдир.

Таъбирнома ишонтириб айтадики ҳар бир киши тушиб кетиш ёки қулаш ҳиссидан кейинги қўрқувдан уйғонган – бу ажойиб белги. Бу ҳолда қулашни тушда кўриш, агар сиз ҳақиқатда ҳам ўз мақсадларингизга эришиш учун ҳаракат қилсангиз ва интилсангиз ишда ва шахсий ҳаётда ғалабадан дарак беради.

Қулашдан қутулиб қолиш ёки қулаш вақтида ғаройиб тарзда сақланиб қолиш, ушбу вазиятдан ташвишланиш керак эмаслигидан дарак беради, чунки сизнинг ҳақиқатан ҳам суянган одамларингиз бор – бу дўстларингиз, қариндошларингиз, оилангиз. Яқинларингиз оғир вақтда қўллаб-қуватлашади ва ҳар қандай бошлаган ишларингизда ёки йиғилиб қолган муаммоларингизни ҳал қилишда катта ёрдам беришади. Ушбу ҳолатда тушда қулаш – мустаҳкам дўстона ва қариндошлик алоқаларидан дарак беради.       

Агар тушингизда бегона одамни қулаганини кўрган бўлсангиз, демак ўзингизнинг эмас аксинча бегоналарнинг хатоларидан сабоқ олишингиз керак. Эҳтимол, туш кўраётган одамга, ўзининг ҳам барча ишлари силлиқ бормаётган одам ўз таъсирини ўтказаётгандир. Маслаҳатчиларга қулоқ солишдан олдин, ўзингизга савол бериб кўринг, тавсиялар беришдан олдин улар нималарга эришган. Яқин келажакда танишларингиз билан муносабатларингизни ва уларнинг орасида сизнинг хатоингиздан фойда кўрадигани борлигини танқидий кўриб чиқсангиз яхши бўларди.

Тушда зинапоядан йиқилиш нимадан дарак беради? Бу мақсадларни олдингизга қўйишни ўрганиш ва бир вақтнинг ўзида бир нечта ишни эгалламаслик кераклигидан дарак беради, ахир қўлингиздан келмайдику. Баъзида шундай бўладики, кўплаб лойиҳаларга сочилиб кетиш сабабли вазиятни назорат қила олмай қоласан, ҳушёрлик ва эътибор йўқолади. Бундай феъл-атвор, кўпинча одам қизиқишлари ва севимли машғулотлари кўплигидан ҳаётнинг бирорта ҳам соҳасида муваффақиятга эриша олмаслигига олиб келади. Битта нарсани танлашга ҳаракат қилиб килиб кўринг ва маҳоратингизни чархланг. Биринчисини ўзлаштиргандан кейин, иккинчисига ўтишингиз мумкин.    

Қулаш таъбирноманинг талқини

Турли ҳил таъбирномалар билан талқин қилиш

Тушда авиатранспорт қулаши, вертолёт ёки самолёт ҳалокати намадан дарак беради? Ишдаги муаммолардан. Бунинг сабаби ухлаётган одамнинг ҳаддан ташқари жиззакилиги бўлиши мумкин. Маъсулиятли ва қийин топшириқни олишдан олдин, бу соҳадаги ўзингизнинг имкониятларингизни, тажрибангизни ва билимларингизни ақл билан чамалашингиз керак. Одатда авиаҳалокат, шошилиб қабул қилинадиган қарордан огоҳлантириши мумкин. бундай воқеалар ривожининг яна бир талқини касалликдир. Баъзида касалликни ўз вақтида аниқлаш учун олдиндан шифокорга мурожаат қилиш, анализларни топшириш,  ва керак бўлганда текширувдан ўтиш керак бўлади.  

Тушда кўприкдан қулаш нимадан дарак беради деган саволга жавобан, замонавий таъбирнома қизиқарли талқин қилади. Ушбу ҳолатда қулаш инсоннинг ҳиссий ёки ҳатто маънавий таркибий қисми муаммосини англатади.  Баъзида ҳис-туйғулар ғалаёни бизни ноилож қадамлар қўйишга бошлаб, ўйланмаган, мулоҳозасиз ҳаракатлар қилишга мажбур қилади. Агар сиз мустақил равишда юракни сиқадиган туйғу ва оғир фикирларни енга олмаётган бўлсангиз, кечиктирмасдан – кечинмаларингизни яқинларингиз билан бўлишинг ёки сизга дарҳол психологик ёрдам кўрсата оладиган мутахассисга мурожаат қилинг. Қандай бўлмасин, ҳар қандай ўйланмасдан қилинган ҳаракат кутилмаган оқибатларга олиб келади.     

Тушда чақалоқнинг қулаши нимадан дарак беради? Инсон ҳатто вояга етганида ҳам амалга ошиши насиб қилмаган орзу. Аммо, ота-оналар кўпинча бундай мавзуни, уларнинг фикрича ҳали мустақил ҳаёт йўлини бошлашга тайёр бўлмаган улғаётган боладан доим хавотирланганлиги учун тушларида кўрадилар.      

Лекин тушда уйнинг қулаши нимадан дарак беришини кўпгина омилларни ҳисобга олган ҳолда талқин қилиш мумкин. Аммо кўпинча бу муносабатларнинг бузилишини, ўзаро алоқадаги муаммоларни, киришимлиликнинг йўқолишини билдиради.   

Метеорит тушишини томоша қилиш бахтига муяссар бўлган тушингиз, ёқимли, узоқ кутилган саёҳат ёки таътилдан дарак беради. Бу саёҳатга тайёргарлик кўриш вақти келганлиги белгисидир.

Агар тушда лифт қулаётганини кўрган бўлсангиз, бу яқинда муҳим муаммоларни бегоналар ёрдамисиз ҳал қилиш зарурлигидан дарак берувчи нохуш огоҳлантиришдир.

Баъзи таъбирномаларга кўра чуқурга тушиб кетиш – яқинда ҳаётда қора кунларнинг бошланишидан, ёмон ўзгаришлардан дарак беради. Аммо умидингизни узманг, чунки қора кунларнинг ўрнига ҳар доим ёруғ кунлар келади. Содир бўлаётганларга ҳазил ва умид билан қараш керак.  

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил