Бўса табирноманинг талқини
Уйқингизда ўпиш туш таъбири
Бўса — ҳақиқатанҳам сеҳрли манзара ва тенгийўқ туйғу.Шубҳасиз сиз ўзга лабларнинг таъмини ҳис қилиш, бошқа дунёга тушиб қолиш деган фикирга қўшиласиз. Шу йўсинда биз ўзимизни одамлар билан боғлаймиз ва уларни унитиш деярли имконсиз бўлиб қолади. Шунинг учун, агар тушингизда бўса кўрган бўлсангиз, уни нима учун тушингизга киришини тушунишингиз шарт, акс ҳолда кўрганларинингизни ва уларнинг маъносини ўтказиб юборасиз. Таъбирнома – доно маслаҳатчи ва энг яхши дўстдир? У ҳеч қачон ёлғон гапирмайди, аксинча сизни огоҳлантиради ва тўғри йўналишга йўналтиради.
Тушда бўса кўриш нимадан дарак беришига қизиқаяпсизми? Таъбирнома ўнгингизда қарама – қарши жинсдагиларнинг эътиборидан қолмаслигингизни ваъда қилади. Бироқ, аниқ башоратни сиз тушингизда кўрган бўса турини эътиборга олган ҳолда танлаш керак.
Бўса жойи
Умуман олганда зиммангизга ҳеч нарсани юкламайдиган,юзингиздан олинган бўса нимадан дарак беради. Таъбирнома ушбу туш тескари эканлигини ва кундалик ҳаётда тушдаги одамдан “қарз”ингиз борлигини тушунтиради. Энди сиз унинг берган ёрдами учун қандай миннатдорчилик билдиришни ўйлаяпсиз.
Агар тушингизда айнан сиз кимнингдир юзидан бўса олган бўлсангиз, унда эҳтимол, ўнгингизда ҳам ёқтирган одамингизга ўзингизнинг дўстона муносабатингизни билдиришга ҳаракат қилаяпсиз.
Бўйиндан бўса олиш нима учун тушингизга кирганини тушуниш учун, биз қайси асрда яшаётганимизни эсга олишимиз керак.Бугунги кунда аёл киши уялмасдан ташаббус кўрсатиши ва очиқчасига ўзининг ҳис-туйғуларини изҳор қилиши мумкин. Ва кўпинча унинг тортинмасдан ҳаракат қилиши атрофдагилар томонидан мутлақо маъқулланмаслигига олиб келади. Ушбу туш — эркаклар билан муносабатларда фаолроқ ҳаракат қилишингиз кераклиги белгиси.
Пешонадан бўса олиш тушингизга кирдими? Ўнгингизда барча режаларингизни мувафақиятли амалга ошира оласиз.Айнан қайси соҳа энг яхши натижаларни беришини билмоқчимисиз?Таъбирнома тушингизга кирган воқеалар ривожининг барча тафсилотларини эслашни тавсия қилади.
Таъбирнома сизни қулоқлари билан севадиган одамлар тоифасига киради, деб ҳисоблайди. Сиз учунмақтовлар ва туйғулар изҳори жудаям муҳимдир. Бироқ, бундай тушни кўрганингиздан сўнг, сиз эҳтиёткор бўлишингиз керак. Акс ҳолда, ҳақиқатан ҳам муҳим нарсани ўтказиб юборасиз.
Тушда тил билан бўса олиш нимадандарак беришини ўйлаб туриб, ушбу ҳаракат вақтида сизни чулғаб олувчи бахтиёрлик туйғуси ҳақида эсланг. Таъбирнома ҳозир сизни ушбу туйғу билан ажралишни хоҳламаётганингизга ва орзулар билан яшаётганингизга амин.Сиз ҳаётга бўлган муносбатингизни қайта кўриб чиқишингиз ва ниҳоят сизга ҳаётни чиройли қилиб кўрсатаётган кўзойнакингизни ечиб ташлашингиз керак.
Қўлдан бўса олиш нимадан дарак беришини, ва сизнинг ҳаётингизга нималарни олиб келишини билишни хоҳлайсизми? Таъбирноманинг таҳмин қилишича, ушбу тушни огоҳлантириш деб ҳисоблаш керак. Ўнгингизда шубҳали алоқаларга киришманг, қалтис ва ҳатарли лойиҳалардан четроқ юринг. Аҳир, ҳаттоки кичкина хато ҳам жуда ачинарли оқибатларга олиб келиши мумкин.
Кўзлардан бўса олиш – нозик севги, таъсирчанлик ва романтика рамзи ҳисобланади. Таъбирнома башорат қилишича, бу биринчи навбатда соф севги ва самимий туйғудан дарак беради. Агар қиз бола тушида шеригининг унинг кўзларидан бўса олганини кўрса, демак у уни ҳимоячиси бўлишни хоҳлайди.
Кўкракдан бўса олиш тушингизга кирдими? Таъбирнома ишонтириб айтадики, ўнгингизда бўса олган одам сизга жуда ҳам мос келади ва сизга жуда кўп таърифлаб бўлмайдиган туйғуларни совға қилишга тайёр.Сизларнинг жуфтлигингизда уйғунлик, ҳурмат ва тушуниш ҳукм суради.
Тушингизда куракдан олинган бўса нимадан дарак беради деган саволга, таъбирнома феълингизнинг қатъийлигини намойиш қилишингизни маслаҳат беради. Сиз ҳеч нарсага қарамасдан вазиятга тескари бўлишингиз ва ҳолатни ўзингизнинг қатъий назоратингизга олишингиз керак. Акс ҳолда сизни жиддий кўнгилсизликлар кутмоқда. Тушингизда бирор киши куракингиздан бўса олганини кўрсангиз, бу ҳақида эсланг.
Агар тушингизда елкадан олинган бўсани кўрган бўлсангиз, хотиржам бўлишингиз мумкин. Таъбирнома сизнинг барча кўнгилсизликларингиз тугашига ва энг кам йўқотишлар билан қийин вазиятдан чиқиб кетишингизгаишонади. Ва агар тушингизда кимдир елкангиздан бўса олаётганини кўрсангиз, у ҳолда яқинда сизга таянч бўладиган, обрўли ҳомий топасиз.
Тушингизда, қўрнингиздан ҳиссиётли ва кутилмаган бўса бердингизми?Таъбирнома, шахсий ҳаётингизда ҳамма нарса яхши бўлишига ишонади. Сизга кўплаб ажойиб дақиқаларни туҳфа қиладиган, янги муносабатлар кутмоқда.
Тушда бошдан бўса бериш нимадан дарак беришини тушунишни хоҳлайсизми? Сиз кўрган воқеалар ривожи, сизнинг доимий кимгадир керак бўлишгава шахсан ўзингиз ҳақингизда ғамхўрликни сезишгаэҳтиёжингиз ҳақида дарак беради. Таъбирнома, сиз ўзингизга барча бошлаётган ишларингизда сизни тушунадиган ва ёрдам берадиган жуфт топмоқчи эканлигингизга ишонади.
Тушунгизда бошингизнинг тепасидан бўса олдингизми?Таъбирнома, кундалик ҳаётда сиз нафақат ижобий ҳис-туйғуларга, балки керак бўлганда дўстона қўллаб қувватлашга ва хайрихоҳликка эга бўлишингиз мумкинлигига ишонади.
Тушдаги қаҳрамондан бўса олиш
Тушда дўстингиздан бўса олсангиз нимадан дарак беради? Таъбирноманинг изоҳлашича, кундалик ҳаётда сизларга бир-бирларингизни тушуниш жудаям етишмайди. Сизларнинг биргаликдаги муносабатларингизга халақит берувчи келишмовчиликлардан қутилишга ҳаракат қилинг. Аҳир, муносабатларни “қайта тиклаш” жуда ҳам осон. Бунинг учун фақатгина ўзаро хоҳиш керак.
Психологик таъбирнома, тушингизда дўстингизнинг бўса олиши нимадан дарак беришини батафсил изоҳлаб беради. Унинг фикрига кўра, сизлар яқин орада ажраласизлар. Бунга жанжал ёки енгиб бўлмайдиган вазиятлар сабаб бўлади.
Агар қарама-қарши жинсга мансуб дўстингиздан бўса олганингизни тушингизда кўрсангиз, эҳтимол сиз муносабатларингизни янада яқинроқ бўлишини орзу қиларсиз. Сиз онгли равишда яхшироқ жуфт топа олмаслигингизни тушунасиз.
Тушингизда дугонангиздан бўса олганингизни кўрдингизми? Кундалик ҳаётда сиз ўзаро ўзига хос алоқани ҳис қилаётган бўлсангиз керак. Масалан, бир-бирингизни бир қарашда тушунасиз. Бундан ташқари, сиз доимо мулоқотга эҳтиёж сезасиз, ҳамма нарсани муҳокама қилиш учун вақтингиз етмайди.
Қиздан бўса олиш таъбирноманинг башоратига кўра тескари туш ҳисобланади.Агар қиз ёқимсиз бўлган бўлса, унда ўнгингизда яхши ўзгаришларга умид қилишингиз мумкин. Аммо гўзал қиз эса, одатда муаммо ва кўнгилсизликлардан дарак беради.
Тушда ўғил боладан бўса олиш нимадан дарак беради? Агар тушингиздаги йигит чиройли бўлган бўлса, у ҳолда эҳтимол сизга қарама-қарши жинс вакилларининг эътибори етишмайди. Ва агар ўғил бола умуман кичкина бўлиб чиқса, у ҳолда таъбирноманинг башоратига кўра ўнгингизда сизни ёқимли янгилик кутмоқда.
Натаниш одамдан бўса олишни тушингизда кўрдингизми? Ҳаётда сизга жуда ҳам жонли муносабатлар етишмайди, дустларингиз ва дугоналарингиз билан доимотушунмовчиликлар келиб чиқади. Вужудга келган қийинчиликларни тўғрилашга ҳаракат қилинг, акс ҳолда биринчи учраган одамнинг қучоғига ташланасиз.
Таъбирноманинг фикрича тушда таниш одамингиздан бўса олиш нимадан дарак беришини тушунса бўлади. Ушбу тушни огоҳлантириш деб ҳисоблаш керак. Ўнгингизда, сиз осонгина яширинча алоқаларга киришишингиз мумкин. Бунинг учун ҳеч нарса қилишингиз шарт бўлмайди, ошиқларингиз ҳамма жойда кутиб туришибди.
Тушингизда севгилингиздан оддий бўса олдингизми? Ўнгингизда, кутилмаганда ўзингиз учун каттагина моддий фойда олишингиз мумкин. Аммо шахсий ҳаётингизда осойишталик хукм суради. Фақатгина, вақти-вақти билан тўлиқ тинчлик, кичик ғалаёнлар билан алмашинилиб туради.
Шунингдек тушда эридан бўса олиш нимадан дарак беради деган саволга, таъбирнома жавоб беради. Талқинчининг башоратига кўра, сизларнинг оилавий ҳаётингизда тинчлик ва тотувлик ҳукм суради. Ўзингизнинг ҳис-туйғуларинигизни йиллар давомида сақлаб қолишга ҳаракат қилинг.
Тушда синфдошингиздан бўса олганингизни кўрдингизми? Ўнгингизда, қийин пайтларда дўстларингизнинг қўллаб-қувватлашига ишонишингиз мумкин. Бундан ташқари, таъбирнома яқин одамларингиздан бири ҳам ҳозирда қўллаб-қувватлашга муҳтож эканлигига амин. Муаммоларингизни бир муддатга четга суриб, ёрдам қўлини чўзишга ҳаракат қилинг.
Тушда ҳамкасбингиздан бўса олишингиз нимадан дарак бериши мумкин? Таъбирноманинг талқини бўйича, бу шахс сизнинг орқангизда фитна уюштирмоқда ва хизматингиздаги барча қийинчиликларда айбдор. Сиз ҳушёр ва эҳтиёт бўлишингиз, ғийбатлар ва миш-мишлар учун ҳеч қандай имконият қолдирмаслигингиз керак.
Тушда бошлиғингиздан бўса олдингизми? Бундай воқеалар ривожи, кундалик ҳаётда сиз раҳбариятингизни ёқтирмаслигингиздан далолат беради. Таъбирноманинг фикрича сиз ўз қўрқувингизни ва саросимага тушишингизни енгишингиз ва танқидни ҳотиржамроқ қабул қилишингиз керак акс ҳолда кўнгилсизликлардан қутула олмайсиз.
Тушда болага бўса бериш нимадан дарак беради? Табирноманинг талқинига кўра тез орада сиз ташвишларга кўмилиб қоласиз. Сизнинг зиммангизга болалар билан боғлиқ бўлган кўплаб мажбуриятлар тушади. Улар сизнинг ўзингизники бўлишининг аҳамияти йўқ.
Агар тушингизда сиздан анча каттароқ аёлдан бўса олганингизни кўрган бўлсангиз, унда таъбирнома атрофингиздаги одамлардан бири сизни ёмонга чиқармоқчи деб ҳисоблайди. тез орада сиз бу ҳақда ҳабардор бўласиз ва жуда хафа бўласиз.
Қандай бўса
Таъбирноманинг башоратига кўра тушда бўса олиш – кундалик ҳаётда ҳурмат қозонишингиз мумкинлигидан далолат беради. Сизнинг барча ҳаракатларингиз ошиғи билан қопланади, шахсий хислатларингиз ва ютуқларингизнинг қадрига етишади. Сиз ҳатто сизга душманларча муносабатда бўлган одамлардан ҳам миннатдорчилик олишингиз мумкин.
Тушингизда зўравонлик билан олинган бўсани бошдан кечирдингизми? Эҳтимол сиз кундалик ҳаётда бўйсунишга одатлангандирсиз. Таъбирноманинг фикрича сиз ўзингизга тайинланган вазифа билан чекланмасдан, ўзингизни кўрсатишингиз, бирон бир нарсани ўзингиз ҳал қилишни ўрганишингиз керак.
Тушда мулойим ва ҳаяжонли бўса олиш нимадан дарак беради? Таъбирнома ишонадики: сиз қарама-қарши жинс вакилларида шубҳасиз мувафақият эришасиз. Ҳамма жойда ва ҳар ерда сизни ошиқларингиз таъқиб қилишади, гуллар ва ёқимли совғалар билан кўмиб ташлашади. Бошқача қилиб айтганда, ёлғиз қолмайсиз.
Тушда эҳтиросли бўсалар нимадан дарак бериши тўғрисида ўйлаяпсизми? Таъбирнома ушбу воқеалар ривожини огоҳлантириш деб ҳисоблашни маслаҳат беради. Жуфтлигингиз билан ўзаро муносабатларда низолар юзага келади, уларни фақат донолик, сабр ва идрокка таяниб ҳал қилиш мумкин. Аммо сиз муносабатларни сақлаб қолишни хоҳлайсизми?
Таъбирноманинг айтишича, тушдаги эҳтиросли бўса – бу ўнгингизда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизни ёмонлашиши ва ҳатто бузилиши мумкинлигининг биринчи белгиси. Талқинчининг фикрича сизнинг иккита йўлингиз бор – ҳамма нарсани ўз ўрнига қўйишга имкон берадиган ёқимли низо, ёки рамзий ярашиш.
Таъбирноманинг башоратига кўра французча бўса хиёнатнинг биринчи белгиси ҳисобланади. Аёл киши учун бундай туш яқин орада унинг яширинча бир эмас бир неча алоқалари бўлишини билдиради. Унинг эри эса умуман бехабар бўлади ёки ўзини шунчаки ҳеч нарса бўлмаётгандек тутади.
Тушингизда ҳаводан берилган бўсани кўрдингизми? Ўнгингизда сиз кўпроқ орзулар ва ҳис-туйғуларга мойилсиз. Шаҳвоний эрмаклар сиз учун иккинчи ўринда туради. Эҳтимол, сиз ҳали оилавий муносабатларни ўрнатишга тайёр эмассиз ва кутилаётган турмуш ўртоқларингизни четда ушлаб туришни маъқул кўрасиз.
Тушингизда ўзингизнинг биринчи бўсангизни кўрдингизми? Эҳтимол, сиз ўзингизнинг энг ёқимли хотираларингизни эслаб, ўтмишингиз билан яшаётгандирсиз.Шунга қарамай, таъбирнома ўтмиш ва ҳозирги кунларни аралаштирмасликни қатъий тавсия қилади. Ишонинг, воқелик аллақачон ўтиб кетган кунларга қараганда анча жозибали ва ёқимли бўлиши мумкин.
Агар тушингизда сиз кўпчилик ҳолларда жуда ёқимсиз бўса кўрсангиз, унда таъбирномага кўра, ўнгингизда сизни жуда ёқимли янгилик кутмоқда. Эҳтимол, сизнинг энг эзгу истагингиз бу ҳақида умидингизни йўқотганингизга қарамай амалга ошиши мумкин.
Тушингизда сўриб олинган бўса бердингизми? Таъбирноманинг талқин қилишича, яқин орада сизнинг ҳаётингиз ўзгаради. Уни айнан қандай ўзгаришини тушуниш учун, тушнинг барча тафсилотларини эслаш керак.
Марҳумнинг бўсаси
Албатта, тушунгизда гўёки марҳумнинг бўса бергани нимадан дарак беришини талқин қилиш, ҳаяжон ва қўрқув уйғотади. Таъбирнома ҳам сизнинг хавотирланишингизга қўшилади ва соғлиғингиз ҳақида кўпроқ ғамхўрлик қилишни таклиф қилади. Тўғри овқатланинг, спорт билан шуғулланинг ва мутахассиснинг профилактик текширувидан ўтинг.
Агар тушингизда ўзингиз марҳумдан бўса олган бўлсангиз, унда ўнгингизда парвозларни ва қулашларни кутишингиз мумкин. Сиз кўп нарсаларни бошингиздан кечиришингиз мумкин, инсон қодир бўлган ҳис туйғуларни бошдан кечиришингиз ва албатта ўзингиз учун фойдали тажриба тўплашингиз мумкин. Бундай тушнинг талқини марҳумнинг қанчалик ёқимли бўлишига боғлиқ.
Таъбирнома шунингдек, марҳумнинг бўсаси –ўнгингизда сиз қандайдир ёмон иш қилишни хоҳлаётганингизнинг рамзи эканлигига ишонади. Эҳтимол, сиз жуфтингизга хиёнат қилишга, хавфли ишқий саргузаштда қатнашишга ва шубхали шартнома тузишга ҳаракат қилаётгандирсиз. Таъбирнома бир қанча вақтга ўйлаб кўрилмаган ҳаракатлардан сақланишни тавсия қилади. Акс ҳолда нохуш оқибатлардан қутула олмайсиз.
Тушингизда марҳумдан бўса олдингизми? Бундай туш авваламбор, оламдан ўтган яқин одамингизни соғинаётганингизни ва уни қўйиб юборгингиз келмаётганини билдиради. Ушбу воқеалар ривожи шунчаки реал воқеаларни акс эттиради ва яширин маънога эга эмас.
Тушнинг бошқа талқинлари
Миллернингтаъбирномаси, тушдаги бўса жинсий алоқага ўхшаш деб ҳисоблайди. Ва бўса қанчалик эҳтиросли бўлса, ухлаб ётган одам шунчалик ишқий соҳада муаммоларга дуч келади. Ушбу талқин эркаклар учун ҳам, гўзал аёллар учун ҳам муҳим ҳисобланади.
Миллернинг фикрига кўра тушдаги бўса хоинлик, хиёнат, иккиюзламачилик ва фирибгарлик даракчиси бўлиши мумкин. Эҳтимол, ўнгингизда сиз ўзингиз ахлоқсиз ишларни қилаётгандирсиз. Бироқ агар тушингизда сиз қариндошларингиз ва яқинларингиздан бўса олаётган бўлсангиз, ёки ёш болалар бир-биридан бўса олаётганини кўрган бўлсангиз, у ҳолда бу тушни омад ҳабарчиси деб ҳисобласа бўлади.
Миллернинг таъбирномасига кўра, бўсани талқин қилиш жуда қийин. Қариндошларингиздан қариндошларча бўса олиш – бу ҳар доим ёқимли ўзгаришлардан дарак беради.
Агар болалар бир-биридан ёқимли бўса олаётган бўлса, у ҳолда сизнинг оилавий муносбатларингиз, ёқимли илиқ муҳитли янги даражага кўтарилади. Ва ундан кейин сиз ишдан ҳам завқлана бошлайсиз. Онангиздан бўса олсангиз – мартабангиздаги муваффақиятларга ва ютуқларга тайёр бўлинг.
Айнан сиз бераётган бўса тушингизга кирдими? Фрейд кундалик ҳаётда сиз ҳар қандай муносабатларда устун туришга одатланганингизга ишонади. Агар тушингизда аксинча бўса берган бўлсангиз, унда Фрейднинг таъбирномасига кўра, сиз ўзингизнинг ўрнингиздан жуда мамнунсиз ва жуфтингиз билан муносабатларда етакчилик қилишга интилмайсиз. Муаммолар ва маъсулиятни жуфтингизга юклаб ўзингиз эса севги ва эҳтирос нурлари остида юришингиз мумкинлиги сизга жуда ҳам ёқади.
Башоратчи Дениз Линн таҳмин қилишича, тушда бўса олиш ўзингиз билан уйғунликда бўлишингизни англатади. Ушбу вақеалар ривожи шуни кўрсатадики, жуфт билан муносабатларда эркаклик аёлликни, аёллик эса эркакликни тўлдириб туради.
Башоратнинг бошқа талқини ҳам мавжуд. Тушдаги бўса, ўнгингизда эришолмаган барча нарсаларингизни кўрсатади. Агар сиз бутун умр дунё бўйлаб саёҳатга чиқишни орзу қилган бўлсангиз, лекин орзуингизни амалга ошира олмаган бўлсангиз, у ҳолда тушингизда у сиздан бўса олаётган экзотик кўринишдаги жуфтингиз қиёфасини олиши эҳтимоли катта. Агар мисол учун, ўнгингизда бўса олиш мумкин бўлмаган одамдан бўса олаётган бўлсангиз, таъбирноманинг фикрича сиз онгингиздаги яширин истакларингизга йўл бермаяпсиз.
Тушдаги бўсаларни ҳар доим ҳам сўзма-сўз талқин қилиш мумкин эмас. Одатда, ҳар биримиз ўзига хос шахсий фазилатлар ва хусусиятларга эгамиз. Шунинг учун тушдаги бу ҳаракат бошқа одамга тақлидни акс эттириши мумкин.
Шунингдек тушдаги бўса, шаҳвоний маънога эга бўлмаслиги ҳам мумкин. Ва агар, мисол учун тушингизда сиз учун ёқимсиз ёши катта одамдан бўса олаётган бўлсангиз, унда эҳтимол, сиз шунчаки шу тарзда унга бўлган ҳурмат ва эҳтиромингизни билдиришга ҳаракат қиласиз.
- Вафот этган ота-оналар таъбирноманинг таълқини
- Ayol tushda ko‘rsa tush tabiri
- Бадан тушда туш табири
- Эркак тушда туш табири
- Туш китобининг талқини яланғоч қиз
- Соч тушда туш табири
- Ялонгоч тушда курса туш табири
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил