Поезд таъбирноманинг талқини
Иш кунлари қанчалик оғир бўлмасин, ҳар бир одам қалбида тезроқ дам олишни орзу қилади. Энг яхши имконият – бу саёҳат қилиш. Аммобаъзан бу ушалмас орзуга айланиб қолади. Шунинг учун бизнинг онгимиз сиз билан ҳазиллашиши ва тушингизда йўлга чиқишингизга имконият бериши мумкин. Бундай туш поезд купесида бўлиш орзусини акс эттириши ёки ўзида жуда кўп турли ҳил сабабларни сақлаши мумкин.
Тушдаги поезд, туш кўраётган одамнинг келажагига сезиларли таъсир кўрсатадиган белги ҳисобланади, шунинг учун бу тушнинг маъносини очиб беришга жиддий эътибор қаратиш керак. Кўпинча поезд хизматдаги ва ишдаги муаммолар ва кўнгилсизликлардан башорат қилади. Тушда поездни кўриш нимадан дарак беришини ойдинлаштириш учун, таъбирноманинг талқинига мурожат қилишингиз мумкин.
Ҳар доим ҳам туш – воқеликнинг акси эмас, шунинг учун талқин қилишда эҳтиёт бўлинг.
Поездда юриш
Тушда поездни кўрганингиз нимадан дарак беришини аниқлаш учун таъбирнома ёрдам беради, у сизнинг эътиборингизни бунга ўхшаш воқеалар ривожи шахсий ҳаётдаги ва ишдаги кўнгилсизликлар ҳақида огоҳлантириши мумкинлигига қаратади. Поездни кўриш яқин келажакда шахсий ҳаётингизда ўзгаришларни сезишингизни англатади. Агар туш ёқимсиз ва зерикарли бўлган бўлса, у ҳолда ҳиссиётлар тўлқинланишига ва янги ҳис-туйғуларга тайёр бўлинг. Саёҳат вақтидаги ҳурсандчилик эса, ўнгингиздаги ўзаро муносабатларни қизғин аниқлаштиришданёки ҳис-туйғуларни совишидан дарак беради. Таъбирнома бўйича поезд – бу умуман сизнинг онгингизни ва ҳаётингизни ўзгартириши мумкин бўлган кутилмаган ва олдиндан айтиб бўлмайдиган ўзгаришлар.
Тушда поездда саёҳат қилиш нимадан дарак беришини тўлиқ тушиниш учун, уни қандай рангда бўлганини эслаш муҳимдир. Ёрқин ранглар – бу эски дўстлар билан учрашув, кулранг ва тўқ туслар эса – оила билан тинч ва осойишта оқшом. Олов ранг поезд –иш жойини қисқартирилиши ёки иш ҳаққининг камайтирилиши сабабли тежашни бошлаш вақти келганлиги ҳақида огоҳлантиради.
Поездга шошилиш
Тушда кечикишингизга сал қолган поездда кетаётганингиз нимадан дарак беради? Таъбирнома ёмон ниятли одамлар борлигини башорат қилади.Шошилиш, ҳамкасбларингиз сизнинг орқангиздан гапиришларини сезмай қолишингиздан дарак беради. Ўзингизнинг шахсий маълумотларингизни, биринчи навбатда агар улар режалар ва истаклар ҳақида бўлса, атрофдагилар билан камроқ бўлишишга ҳаракат қилинг. Агар поездга етиб олган бўлсангиз, демак яқинда сиз жамиятда яхши мавқега эришасиз ва кутилмаган моддий фойда оласиз. Поездга улгуриш – янги хусусий уй-жойга кўчиш. Поездга кечикиш – ўнгингиздаги саёҳат, лекин яқин орада эмас.
Агар туш тўғридан-тўғри воқелик билан боғлиқ бўлса, ва сиз ҳақиқатан ҳам саёҳатни режалаштираётган бўлсангиз, у ҳолда поезд секин ҳаракат қилган туш,йўлдаги кўплаб тўсиқларни англатади, лекин охирида барча режалар амалга ошади. Йўлда обрўли одам билан учрашиш ва ундан жуда ҳам қимматли таклиф олиш эҳтимоли инкор қилинмайди.
Составни кўриш
Агар сиз тушингизда поездни кўрсангиз, эҳтимол тақдирингизда глобал ўзгаришлар кутилаётгандир. Агар шу вақтнинг ўзида қайғуни ҳис қилган бўлсангиз, унда сизнинг ҳис-туйғуларингиз танг аҳволи сабаби янги ошиқлик бўлади. Қувонч таъбирноманинг башоратига кўра, ҳозирги жуфтингиз билан муносабатларингизёмонлашишидан дарак беради, бу натижада ажралишга олиб келиши мумкин.
Миллер таъбирномасининг башоратига кўра, тушдаги йўловчи поезди ҳаётингизга яхши ўзгаришлар киритиши мумкин.Аммо, агар у релслардан юрмаса, у ҳолда эзгу мақсадингизга эришиш йўлида кўплаб тўсиқларни енгишингизга тўғри келади. Баъзи муаммоларни ҳал қилиш сизнинг барча ҳаётий қувватингизни олиб қўяди. Бундан ташқари, харажатларингизни бир оз чеклашингиз керак. Пулни ўйламасдан сарф қилиш яхшиликка олиб келмайди.
Электропоездни кўрган тушингиз талқини, унинг қандай рангда бўлишига боғлиқ.Оч ранглар деярли ҳар доим эски дўстлар билан учрашувни, кўзни олмайдиган тинч ва хира ранглар – вақтни оила даврасида ўтказишдан башорат қилади. Қизил ёки кўк рангли электропоезд, кўпчилик ҳолларда тежаш зарурлиги тўғрисида огоҳлантиради.Келажакда баъзи молиявий муаммоларга дуч келишингиз мумкин.Эҳтимол, сизнинг иш ҳақингиз камайтирилади ёки лавозимингиз пасайтирилади.
Тезюрар поездни тушда кўриш нимадан дарак беришини башорат қилиш, куннинг вақтига боғлиқ.Агар тушингизда, уни эрта тонгда юриб кетаётганини кўрган бўлсангиз, унда ўнгингизда барча қийинчиликларингиз ўз-ўзидан бўлади. Агар сиз поездни тушингизда кундузи кўрган бўлсангиз, демак, ҳаётда сиз яқинларингизга ва туғишганларингизга етарлича вақт ажратмаяпсиз. Куннинг қоронғи вақтлари, ўнгингиздаги йўқотишлардан дарак беради.
Поездга кечикиш нимадан дарак беришини ўйлаяпсизми? Таъбирнома ишонтирадики, агар сиз бир неча дақиқага кечиккан бўлсангиз, демак ўнгингизда сизнинг душманларингиз фаоллашмоқда ва билдирмасдан сизга ҳийла тайёрлашмоқда. Айнан шунинг учун сиз ҳаётда янада вазмин бўлишингиз керак. Ўзингизнинг режаларингизни бировларга тарқатишингиз керак эмас. Тушингизда ўзингизга поездга чипта сотиб олдингизми? Сиз яқинларингизни ва қариндошларингизни ёмон ниятли одамлардан ҳимоя қилишингиз керак.
Агар тушингизда поездга шошилаётган бўлсангиз, унда ўнгингизда сиз орқангиздан гапришларидан қочиб қутула олмайсиз. Душманлар барчани сизга қарши қўйишга ҳаракат қилишади. Таъбирнома уларнинг ҳужумларига жавоб бермасликни тавсия қилади.Фақат шу ҳолатда сиз ўзингизнинг обрўингизни сақлаб қолишингиз мумкин.
Тушда поездга етиб олиш нимадан дарак беради? Кундалик ҳаётда бойлик ва ижтимоий мавқега эришишингиз мумкин. Таъбирноманинг таъкидлашича, агар тушингизда сиз поездга ўтиришга улгурсангиз, демак ўнгингизда янги уйга кўчиб ўтасиз.
Агар ҳар ҳолда поездга кеч қолсангиз, унда ўнгингизда узоқ сафар кутмоқда. Таъбирнома, ушбу сафарга яхши тайёргарлик кўриш кераклигини таъкидлайди. Бу сафар жуда узоқ ва қийин бўлиши мумкин. Бироқ, унинг шарофати билан сиз ҳаётга қарашингизни кўриб чиқасиз, қизиқарли одамлар танишасиз ва ички ҳотиржамликни сақлаб қоласиз.
Тушда поездни кутиш нимадан дарак беради? Таъбирноманинг таъкидлашича, ўнгингизда муҳим қарорларни қабул қилишдан ва йирик шартномаларни имзолашдан ўзингизни четга олишингиз керак. Ҳозир бунинг учун тўғри келадиган вақт эмас. Сизга инсофсиз шериклар учраши мумкин. Агар сиз поездга энг сўнги дақиқада ўтирган бўлсангиз, таъбирноманинг фикрича, сиз ўзингизни бизнесда синашингиз керак эмас. Натижада сиз фақат зарар кўрасиз.
Далага ёки дарё бўйига тушиб қолишингизга тўғри келдими? Таъбирнома бола туғилишини ёки сизнинг уйингизда бир мунча вақт яшайдиган узоқ қариндошларнинг келишини башорат қилади.
Талқинчи таъкидлайдики, агар тушингизда сиз дўстларингизни поездга ўтирғизган бўлсангиз, у ҳолда келажакда сиз соғлиғингиз билан боғлиқ муаммоларга дуч келасиз. Оммавий тадбирларда қатнашмасликка ҳаракат қилинг ва касал одамлар билан алоқа қилманг.
Бахтсиз ҳодисалар
Таъбирномага кўра, темир йўлдаги авария яқинлар ва қариндошлар билан боғлиқ баъзи муаммоларни англатади.
Метрода поезд релслардан чиқиб кетганини тушингизда кўрдингизми? Таъбирнома, ушбу воқеалар ривожини огоҳлантириш деб ҳисоблаш кераклигини тушунтиради. Ўнгингизда, сизнинг уй-жойингиз билан боғлиқ маиший муаммолар бўлиши мумкин. Эҳтимол, сиз сантехника ва электр симлари билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишингиз керак бўлади.
Тушда поезд ҳалокати нимадан дарак беришининг талқини, кўп ҳолатларга боғлиқ. Масалан, фалокат юз берган фасл катта аҳамиятга эга. Агар фалокат ёзда ёки баҳорда юз берган бўлса, у ҳолда сиз мажбурий кўчишга тайёргарлик кўришингиз керак. Куз, жуфтингиз билан муносабатларингизни совуқлашишидан, қиш – уйингиздаги молиявий барқарорликдан ва тўкинчиликдан дарак беради.
Юк поезди кимнидир уриб юборганини тушингизда кўрдингизми? Ўнгингизда, сизнинг ҳаётингизни батамом ўзгартириб юборадиган хуш хабар кутмоқда. Шунингдек, бунга ўхшаш туш бошқа шахарга узоқ муддатли хизмат сафаридан дарак бериши мумкин.
Тушингизда ёнаётган вокзални кўрдингизми? Таъбирномага кўра, агар сиз шу вақтнинг ўзида поезднинг портлашини кўрган бўлсангиз, у ҳолда эҳтимол ўнгингизда шерикларингиз сизга тўсқинлик қилишади ёки бизнесда қўшимча харажатлар қиласиз.
Агар тушингизда йўловчи поезд одамни уриб юборса, у ҳолда ўнгингизда ўзингизни жисмонан зўриқтирмаслигингиз керак. Хавфли жароҳат олиш ва касалхонага тушиш хавфи жуда катта.
Поездларнинг тўқнашуви тушингизга кирдими? Яқинда янги муҳаббат сизни юрагингиздан уради ва барча маиший муаммоларни соясида қолдиради. Фақат сизнинг эҳтиросингиз объекти билан мулоқот қилиш қувончи қолади.
Тушингизда сизни поезд уриб юбордими? Таъбирнома, одамлар билан алоқа қилишда эҳтиёт бўлишни маслаҳат қилади. Тасодифий учрашувлар фақат алдов ва пул йўқотишларга олиб келади.
Поезддан релсларга сакраб туша олдингизми? Ўнгингизда сизни уй ташвишлари ва дўконма-дўкон юриш кутмоқда. Агар тушингизда сиз вагон купесини кўрган бўлсангиз, демак сиз чақирилмаган меҳмонларни кутишингиз керак. Шуни таъкидлаш керакки, улар билан мулоқот жуда кўп ижобий ҳис-туйғуларни олиб келади.
Поезд вагонини кўрдингизми? Таъбирнома, сиз энг яқин одамларингиз билан алоқа қилиш учун кўпроқ вақт ажратишингиз керак деб ҳисоблайди. Ахир улар сизнинг қўллаб-қувватлашингизга ва муҳаббатингизга муҳтож. Улар билан норасмий шароитда бўлишга ҳаракат қилинг. Эҳтимол, табиат бағрида дам олиш керакдир.
Поезддан тўғри темир йўл полотносига сакрадингизми? Севган одамингиз, шеригингиз ёки дўстингиз томонидан алданиб қолишдан эҳтиёт бўлинг. Бегона одамга умуман ишонмаслик керак. Ҳушёр бўлинг ва ички ҳиссингизга ишонинг.
Поездда юриш
Сиздан узоқлашаётган поездни кўрдингизми? Ўнгингизда сизни ёлғизлик кутмоқда. Таъбирнома, ўзингизни чуқур ўрганишингизни ва ҳаракатларингизни яхшилаб ўйлаб кўришингизни қатъиян тавсия қилади. Эҳтимол, ўтмишдан воз кечиш керак бўлади. Акс ҳолда, сиз ҳозир бахтли бўлмайсиз.
Кетаётган поездни тушингизда кўрдингизми? Асосий башорат туш кўраётган одамнинг ёшига боғлиқ. Ёш бола учун бундай воқеалар ривожи ўқишдаги муаммолардан, катталар учун – оғир ишдан, кекса одам учун – ксалликлардан ва касалхонага боришдан дарак беради.
Таъбирноманинг таъкидлашича, агар тушингизда поездни бошқарган бўлсангиз, у ҳолда ўнгингизда молиявий қийинчиликлардан қочиб қутула олмайсиз. Барча харажатларни назорат остига олишингиз ва қарз бўлмасликка ҳаракат қилишингиз керак.
Агар тушингизда йўловчи поездни кўрган бўлсангиз, у ҳолда ўнгингизда кўчмас мулк билан боғлиқ келишувлардан ўзингизни четга олишингиз керак. Эҳтимол, сиз ҳеч нарсасиз қолишингиз мумкин.
Тушда поездда юриш, ҳаётда жуфтингиз билан ўзаро муносабатларингизни ойдинлаштиришингиздан дарак беради. Ўзингизни ҳотиржам тутишга ва шахсиятга тегмасликка ҳаракат қилинг. Акс ҳолда, кичик айтишиш жиддий муаммога айланиш хавфини туғдиради. Сизни бирлаштирадиган барча яхши нарсаларни эслашга ва муросага келишга ҳаракат қилинг.
Тушингизда бир вақтнинг ўзида кўплаб поездларни кўрдингизми? Тушнинг барча тафсилотларини эсланг. Агар сиз тушингизда жуда кўп одамларни кўрган бўлсангиз, эҳтимол ўнгингизда сизни эски дўстингиз билан режалаштирилмаган учрашув кутмоқда. Баланд товушларни эшиттингизми ва ёруғ рангларни кўрдингизми? Шубҳасиз сиз ҳаётда ҳаддан ташқари ўзингизни тута олмайсиз ва сержаҳлсиз. Сиз атрофингиздаги одамлар билан муносабатларингизни қайта кўриб чиқишингиз керак. Вагонлар айлана бўйлаб ҳаракатланадиган туш, огоҳлантириш ҳисобланади: барча оилавий муаммоларни ҳал қилишингиз керак.
Агар ҳомиладор аёл тушида поездда кетаётганини кўрган бўлса, демак ўнгида унинг туғруқлари енгил ўтади. Бундан ташқари, таъбирномага кўра бола соғлом ва бақувват туғилади. Унинг таъкидлашича, асабийлашишга ўрин йўқ, ҳаммаси яхши бўлади. Яна таъбирчи туғаётган аёлга бахтиёр турмуш ўртоғидан жуда ёқимли совғани ваъда қилади.
Агар тушингизда сиз аста-секин тезликни ошираётган поезд ортидан югурган бўлсангиз – ўнгингизда сиз янги иш топишингиз керак. Фақатгина ўз ҳаётингизни тубдан ўзгартириб, сиз сезиларли мувафақиятга ва фаровонликка эришишингиз мумкин.
Агар тушингизда туғилиб ўсган уйингиздан поездда кетган бўлсангиз, у ҳолда ўнгингизда энг яқин дўстингизнинг ҳиёнатидан эҳтиёт бўлишингиз керак. Оилангиз бировнинг ҳасад қилгани сабабли бузилиб кетиши эҳтимоли катта. Ҳасадчиларга битта ҳам сабаб қолдирмасликка ҳаракат қилинг, шахсий ҳаётингиз тафсилотлари билан ўртоқлашманг. Фақат шу ҳолатда ўзингизни хавфсизлантирасиз ва турмуш ўртоғингиз билан бўлган муносабатларингизда уйғунликни сақлайсиз.
Агар тушингизда сиз поезддан орқада қолиб кетган бўлсангиз, демак ўнгингизда ҳар қандай ишда мувафаққият ва омадсизга ҳамроҳ бўлади. Сиз ҳар қандай қалтис ишларда ва хавфли тадбирларда иштирок этишингиз мумкин. Сиз ҳамма нарсани уддалайсиз. Сиз душманларга ва ёмон ниятли кишиларга қарши тура оласиз. Уларнинг сизга кучи етмайди.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил