Эркак тушда туш табири

Эркак тушда курса туш табири – Тушдаги эркак бир қатор табирларга эга. Агар сиз тушингизда таниш эркакни кўрсангиз, бу сизга келадиган бойликдан далолат беради. Сочларига оқ тушган эркак, унгингизда мўл кўлчилик, ҳалол молк мулк эгасига айланишингиз мумкинлигидан огоҳ этади.

Тушда эркак курса

Тушдаги нотаниш эркак хам, меҳнат эвазига келадиган бойликга ишора беради. Бордию сиз тушингизда соч соқолига оқ тушган қарияни кўрсангиз, ҳурмат, бойлик, қувватнинг сустлашувига ишора. Бундан ташқари тушдаги эркак бирон бир яхши фазилатга табир қилинади. Чунки Аллоҳ Таоло эр кишини фазилатли қилиб яратган.

Тушдаги чиройли ва бақувват эркак, ҳаётда завқланиб яшаш ҳамда давлатга эга бўлишингиз демакдир. Агар киши хуник ва қўрқинчли эркакни тушда кўрса, қийинчилик ва хафагарчилик демакдир. Бордию аёл киши тушда келишган эркакни кўрса, ўнгда ёқимли хабар эшитишга ва бундан хурсанд бўлишига далолат.

Тушда эркак курса: Ванга табири

Башоратчи Ванга тушдаги эркакни қуйидагича табир қилади. Тушдаги келишган йигит, ўнгдаги хушхабар, иш жойини ўзгартириш ва кўрсатган хизматлари учун мукофотга табир қилинади. Бунинг барчаси сиз кутмаган пайтда содир бўлиши мумкин.

Туш табири эркак

Бордию сиз юзингиз мўйлов билан қопланганини кўрсангиз, ҳаётингизда ўзгаришларга тайёр туринг. Юздаги мўйлов қанчалик қалин бўлса, ўзгаришлар хам шунчалик кўп бўлади. Бордию аёл киши тушда мўйлови борлигини кўрса, ва бу унга ёқса, ўнгида ишонган яқинларидан эхтиёт бўлиши кераклиги талаб этилади.

Агар тушигизда бирон бир эркак ўз хотинини рашк қилганини кўрсангиз, демак бу туш, бошқалар сизга босим ўтқазаётган бўлиши мумкинлигидан гоҳ этади. Бордию ўз севгилингиз сизни рашк қилса, демак ўнгда ундан устун кимсага айланасиз.

Туш табири эркак: Миллер табири

Миллер табирида тушдаги эркак, аёл киши учун хурсандчилик. Эркак киши учун эса бундай туш, тўсиқларни ёки янги ишга ўтишини билдиради. Киши тушида на эркак на аёлга ўхшайдиган кимса кўрса, ўнгида хизмат жойи алмашади ва янги жамоада малум вақт ноқулайчиликларга дуч келади.

Эркак олатини
  1. Эркак олатини курса – Нотўғри жинсий хаёт.
  2. Бегона эркак билан жинсий алоқа – Ички безовталик.
  3. Яланғоч эркак курса – Сизга босим ўтқазмоқдалар.

Бундан ташқари аёл киши тушда эркакдан қочса, ўнгида ташвишлардан ўз ҳаракатлари туфайли қутила олади. Хуник ва юзлари чўтир босган эркак, ташвишли хабарга далолат. Бундан ташқари бадани тук билан қопланган эркакни кўрсангиз, фарзанд дунёга келтиришингиз мумкинлигидан огоҳ этади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил