Вирус тушда курса туш табири

Туш таъбири талқини: Вирус

Туш таъбири талқинчилари, вирусни нима сабабдан тушга киришини талқин этар эканлар вирусга нафақат касаллик қўзғатувчи микроблар сифатида, балки компьютердаги зарарли дастурлар сифатида ҳам қарайдилар. Икки ҳолатда ҳам ушбу туш кўнгилсизликлар ҳамда кутилмаган муаммоларни билдиради. Ўнгингизда, ҳақиқий ҳаётдаги душманларингиз кучаядилар, янги душманлар ва ҳасадгўй инсонлар пайдо бўлади. Аммо туш таъбири бу ҳолатда тушингизни тафсилотларини (икир-чикир) ёдга олишингизни маслаҳат беради, баъзи  ҳолатларда бир қараганда аҳамиятсиздек кўринувчи ушбу тафсилотлар, туш талқинини бутунлай ўзгартириб юбориши, душманлар устидан ғалабани ҳамда ҳаётингизда янги омадли давр бошланишини билдириши мумкин.

Туш таъбири талқини: Вирус

Миллер версияси:

Тушингизда вирус инфекциясини юқтириб олганлигингизни кўришингизни психолог ёқимсиз мавзуда кечувчи суҳбат ва кайфиятингиз бироз ёмонлашишини билдиради дея талқин этади.

Турмуш қурган аёлларнинг ушбу тушни кўришлари турмуш ҳаётдан кўнгли совишини англатади.

Миллернинг фикрига кўра, ушбу тушни кўрган нозик хилқат соҳибаси эркин қушдек ҳаёт кечирган даврларини қўмсайди.

Агарда тушингизда қадрдон инсонингиз бетоб бўлиб қолган бўлса бу туш сокин оқимдаги ишларингизни аллақандай фавқулотдаги вазият бузишини билдиради.

Бордию тушингизда гепатит юқтириб олганингизни бу сариқликни ривожланишига олиб келганлиги кўрсангиз – Миллер кўнгилсизликлар ечим топишига умид қилишингиз мумкин эканлигини хабар қилади. Аммо агарда ушбу касалликдан бошқа киши жабр кўрганлигини бўлса – ўнгингизда шеригингиз сизга панд бериши ва бунинг натижасида сиз фойдали таклифни қўлдан бой беришингизни англатади.

Эски қадрдон дўстлар

Тушингизда зарарли вирус компьютерингизга кириб қолганлигини кўрдингизми? Бу туш сизни жуда ҳам янги инсонлар билан мулоқот қилишга, дўстона алоқалар боғлашга интилишингизни билдиради. Аммо туш талқинчилари эски қадрдон дўстларингизни ҳам ёдингиздан кўтармаслигингиз, улар учун ҳам вақт ажратишингиз лозимлигини таъкидлайди.

Туш таъбири бордию «нотебоок» қурилмангиз доимо вируслар ҳужумига учрашини,  сиз эса ушбу зарарли дастурларни ўчириб ташлаётганлигингизни кўришингизни: (ўнгингизда) ҳақиқий ҳаётда душманлар ва ҳасадгўй инсонлардан қутилишга эришишингизни билдиради.

Вирус тушда курса туш табири

Рақиблар устидан ғалаба

Тушингизда вирусга қарши дастур ўрнатганлигингизни кўришингиз огоҳлантирувчи белги ҳисобланиб: сиз ҳатто ўйлаб ҳам кўрмаган, хаёлингизга ҳам келтирмаган душманларингиз мавжуд эканлигини билдиради.

Тушда компьютерни зарарли дастурлардан тозалаш нимани англатади? Ўнгингизда фойдали алоқалар ўрнатишингиз ва душманлардан халос бўлишнинг уддасидан чиқишингизни билдиради.

Агарда сиз тушингизда вирусни топиб, уни ўчирганлигингизни кўрсангиз, унда сиз кучли нуфузли  душманингиздан халос бўлишини билдиради.

Tush ta’biri talqini: Virus

Меъёр сақланг

Тушингизда «компьютер» ёки «нотебоок» қурилмангизни «даволай олмадингизми»? Душманингиз сизга қақшатқич зарба беришини, ушбу зарбани сиз  юмшатиш имконига эга эмаслигингизни билдиради.

Тушингизда дастур вирус билан зарарланганлигини била туриб уни ишга туширганлигингизни кўрдингизми? Туш таъбирида бу қуйидагича талқин этилади – ўз амбицияларингизга берилиб, қадрдон инсонингизни йўқотишингиз мумкин. Шунингдек бу туш раҳбариятнинг ғазабига дучор бўлишингиз мумкинлигини ҳам билдириши  мумкин.

Тушда грипп вируси билан зарарланиш нимани англатади? Замонавий туш таъбири буни аъло кайфият дея талқин этади.

Тушнинг нозик фарқлари (нюанслар)

Тушингизни янада яхши талқин этишингиз учун унинг тафсилотларини эсланг.

Микроб ва вирусларни текширишга эришдингизми? Агарда ҳар бир икир-чикирдан айб топаверсангиз, охир-оқибат кулгуга қолишингиз ҳеч гап эмас.

Тушингизда вирус юқтириб, касал бўлиб қолганлигингизни кўрсангиз – ўзгаришлар содир бўлишини ва бу ўзгаришлар сизни мамнун этмаслигини билдиради. Ушбу вирусни кимдан юқтириб олганлигингизни билсангиз – ҳақиқий ҳаётда ушбу инсон кўнгилсизликлар сабабчисига айланади.

Тушингизда касалликдан тез тузалганлигингизни кўрсангиз – кўнгилсизликлардан осон халос бўлишингизни англатади.

Virus tushda ko'rsa tush tabiri

Овсарлардан нарироқ юринг

Тушингизда вирус инфекциясини юқтириб олганлигингизни кўришингизни башоратчи: ишни бошлаб, кутилмаган синовларга дучор бўлишингиз мумкин дея талқин этади. Муаммоларни муваффақиятли ҳал қилишнинг калити бу – ваҳима қилмаслик ва «совуқ» ҳисоб.

Тушингизда кичик, заррадек бўлган вирусларни кўришга муваффақ бўлганлигингизни кўришингиз – ҳақиқий ҳаётда сиз кичик нарсаларга катта эътибор беришингизни билдиради.

Virus tushda ko'rsa tush tabiri

 Масъулиятли қарор

 Агарда тушингизда сиз аниқ бир инсондан вирус юқтиришдан қўрқяпсизми? Ўнгингизда, тушда кўрган инсонингиз билан боғлиқ бўлган қийин танлов қабул қилиш керак бўлишини билдиради. Тушингизда вирус инфекциясини яқин инсонингиз юқтириб олганлигини кўришингиз – қарор қабул қилишингизга тўғри келишини, унда ушбу қариндошингиз асосий рол ўйнашини билдиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил