Таъбирнома кўра тушдаги тўтиқуш

Ҳар биримизга тўтиқуш чексиз сафсатани эслатади. Тушда ушбу қушни кўриш қандай маънога эга? Кўплаб талқинчилар ушбу воқеалар ривожига ўз баҳоларини беришади. Тўғри талқинни топиш учун, барча башоратлар билан танишиш керак.

Таъбирнома кўра тушдаги тўтиқуш

Бақирор тўтиқуш

Замонавий талқинларга кўра, бақироқ тўтиқуш иштирок этган туш, ҳамкасбларингиз орасидаги қуруқ миш-мишлар ва ғийбатларни билдиради. Агар тушингизда тўтиқушни гапиришга ўргатаётган бўлсангиз, ўнгингизда шахсий ҳаётдаги кўнгилсизликлар ғолиб келади. Севган одамингиз билан юзага келган келишмовчиликларнинг сабаби ғийбатлар бўлади.

Миллернинг таъкидлашича, тушингиздаги тинмасдан гапирадиган ва куйлайдиган тўтиқуш, ўнгингиздаги кўплаб қуруқ гапларни ва фойдасиз нишонлашларни башорат қилади.   

 

Индамас қуш

Тушдаги индамас тўтиқуш нимадан дарак бериши ҳақида ўйлаяпсизми? Бундай туш ҳеч қандай ортиқча ҳис-туйғулар ва кечинмаларсиз тинч ва хотиржам ҳаётни ваъда қилади?     

Агар тушда тўтиқуш ухлаётган бўлса, у ҳолда ўнгингизда сизнинг оилавий ҳаётингиз сизни уйғунлик кутаётган янги босқич арафасида.

Гришинанинг айтишича, тўтиқуш ҳақидаги туш бойлик ва омаддан дарак беради.   

тўтиқуш

Тушда тўтиқуш қиёфаси

Тушда олачипор ва рангбаранг тўтиқуш нимадан дарак беради? Баъзи талқинчилар сизнинг ҳаддан ташқари таъсирчанлигингиз, режаларингизни амалга оширишга тўсқинлик қилишини айтишади. Осмондан ерга тушинг. Ахир, ҳар қандай одам сизни лақиллатиши мумкин. Ўзингизнинг феълингизни ва хулқингизни ўзгартиришга ҳаракат қилинг.  

Универсал таъбирнома бўйича тушдаги оқ тўтиқуш ўнгингиздаги омаддан дарак беради. Мулоқот кўникмаларингиз билна олдингизга қўйган мақсадингизга осонгина эришишингиз мумкин. Агар тушингизда қора тўтиқушни кўрган бўлсангиз, у ҳолда муаммоларни ва қийин синовларни кутинг. Бундан ташқари, бундай туш ўзи билан жиддий касалликлар ва ҳатто ўлимни олиб келади. 

Қафасдаги тўтиқуш

Агар тушда қафасдаги тўтиқушни кўрган бўлсангиз, нимага тайёргарлик кўриш керак? Гришина таъбирномасининг таъкидлашича, тушингизга кирган қафасдаги тўтиқуш йўқотилган ишончни қайтариш хоҳишидан дарак беради? Агар тўтиқушнинг кўриниши ғамгин ва бахтсиз бўлса, у ҳолда сизга қандайдир хавф таҳдид қилмоқда. Унинг сабаби одамнинг аҳмоқлиги бўлади.

Тушни Шереминская бўйича талқин қилсак, қафасга қамалган тўтиқуш сизнинг ҳаддан ташқари ўзингизнинг кучингизга бўлган ишончингиздан далолат беради. Бунинг натижасида сизнинг рақибларингиз қисқа вақт ичида сиздан устун келиши мумкин.    

Тушда қафасдан учиб кетган тўтиқушни кўрдингизми? Шубҳасиз сизга яқинда қамоқдан чиққан одамдан жиддий хавф таҳдид қилмоқда. Бинода қамалган қушлар тўдаси, ўнгингизда омад ва мувафаққиятдан дарак беради.   

Тушнинг бошқа талқинлари

Саёҳатчининг таъбирномасига кўра, агар қиз бола тушида унга тўтиқуш совға қилинганини кўрса, у ҳолда яқин келажакда севгилисига унинг феълининг барча жиҳатлари очилади. Агар тушда қуш ҳаёт аломатларини кўрсатмаса, унда кундалик ҳаётда сизни ғийбатлар қуршаб олади. 

Эзоп ҳам тўтиқуш ҳақидаги тушни талқин қилади. Унинг башорат қилишича, тушда тўтиқушни кўриш, ўнгингизда обрў ва бойлигингизни йўқотишга олиб келиши мумкин бўлган, ёвуз ва енгил одамнинг маломатларига қолишингиздан дарак беради. Медеянинг таъбирномасига кўра, тушдаги тўтиқуш ўнгингизда фақат бекорчи гапларни олиб келади. Ҳаётда бу иш билан шуғулланмасликка ҳаракат қилинг.

тўтиқуш туш табири

Парвозда қанотлари қоқаётган тўтиқушни тушингизда кўрдингизми? Билингки, яқин келажакда сизга узоқдан янгиликлар келади. Агар тўтиқуш тушингизда маҳкам боғланган бўлса, унда ўнгингизда сизга тухмат қилишади.

Қизбола тушида унинг уйида яшаётган тўтиқушни кўрса, нимадан дарак беради? Эҳтимол, севгилиси унинг феълидан ёқимсиз ҳайратга тушади.

Агар тушда тўтиқуш ўлик бўлса, эҳтимол туш кўраётган одамнинг ўнгида дўстларини йўқотиши кутилмоқда. 

Азарнинг таъбирномаси, тушдаги тўтиқуш нимадан дарак беради деган саволга, фаол ва сергап меҳмонларнинг келишини башорат қилади. ХХI аср талқинчисининг сўзларига кўра тушингизга кирган экзотик қуш фақат яхшиликни билдиради. Шубҳасиз, ўнгингизда сизни жуда ёқимли ўзгаришлар, бахт, қувонч ва мувафақият кутмоқда.   

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил