Сатил челак тушда туш табири

Сатил туш табири – Агар тушингизда челак, сатил яни пакир курсангиз бу туш нимадан огоҳ этади? Буни қуйида билиб олишингиз мумкин.

Тушда сатил курса

Агар кимнинг тушига челак курса ва бу челак туш сохибининг уйида бўлиб ичи сувга тўла бўлса, туш сохиби яхши ишларни амалга оширишидан далолат. Тушда пакирни бўм бўш кўриш, қайғуга ишора. Сув ичида кўрилган челак эса, мартаба ва обрў хисобланади.

Кирмоний Раҳматулоҳ алайҳ шундай дейи. Агар кимда ким сатилни сувга тўлдирса ёки бўлмасам қудуқ ичидан сув тортиб олаётганини кўрса, унга машаққациз келадиган бойликдан далолат қилади. Бордию бунинг акси бўлса яни сувни тукса, мол мулкига зарар йетгай. Агар туш сохибига бирон киши каттакон сатил берса, шу кимсадан манфат кўришига ишора.

Тушда сатил курса: Ванга табири

Ванга табири бўйича – Агар киши тушда сут билан тўлдирилган сатил ёки пакирни курса, содиқ ва вафодор дўст орттиришига ишора. Бундан ташқари туш соҳибининг ишлари яхши тарафга ўзгаришига далилдир. Агар бирон кимса тушида бўм бўш челак курса бу туш ҳосиллар ва йиғим терим яхши бўлмаслигидан, очарчилик келишидан огоҳ этади.

Челак туш табири

Бордию қиз бола тушда челак кўтариб юрганини кўрса, бундан чиқди у тез орада турмушга чиқади ва яхши бир уй бекасига айланишига далилдир. Қолаверса тушдаги сатил ёки челак қийинчилик ва меҳнатни ҳам англатади. Ҳалқ орасида шунақанги ирим сиримлар борки! Йонингиздан бирон кимса бўш пакир кўтариб ўтиб қолса, шу инсонни омадсизлик кутади дея ишонишади. Бу бир ирим ҳолос.

Туш табири челак: Миллер табири

Миллер табирида келишича агар тушингизда, қўлингиздаги сатил тушиб кецаю унинг ичида нима бўлсахам йерга тўкилиб кетганини кўрсангиз, Бирон бир кўнгилсизликка учрайсиз ва бунинг сабабчиси ўзингиз бўласиз. Бундан ташқари тушдаги сатил туш соҳиби учун моддий тарафлама йўқотиш, ҳамда режалаштирган ишларининг барбод бўлишига далолат.

Агар киши тушда оғир сатил кўтариб кетаётган бўлса, бу туш эгаси га ўз кучи ва билимига ишонишидан дарак беради ва булар ёрдамида мақсадига осон эришишига ишора. Киши тушда сатил ёки челакни тузатаётган бўлса, бу туш соҳиби иродасиз инсон эканлигидан далолат.

Сатил ичидагини туксангиз чиқим ва йўқотиш

Сатил пакир челак

Бундан ташқари тушда сатил ичида нима бўлса ҳам уни тўксангиз, кутилмаганда чиқим ва катта йўқотишга тайёр туринг. Агар тушингизда устингиздан сатил ёрдамида сув қуйсалар, об ҳавони ўзгаришидан далолат. Йоки челак ичига нимадир борми дея қарасангиз, сабрли бўлишингиз кераклигидан огоҳ этади.

Тушдаги занг босган пақир ғийбат ва майда гапларга ишора. Тушдаги бўш сатил эса умидсизлик ҳамда алданганлик ҳиси кучилигидан далолат. Ичи тўла челак эса, омадга ишора. Бундан ташқари қийшиқ ва таги йўқ челакни тушингизда кўрсангиз, кўнглисиз воқеага душ келишингизда огоҳ этади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил