Автобус сизсиз кетганлигини туш табири

Тушингизда автобусга маълум сабабларга кўра кеч қолганлигингизни ва ушбу транспорт воситаси сизсиз кетиб қолаётганлигини кўришингиз қандай маъно касб этишини қуйидаги талқинлар орқали билиб олиш имкониятига эга бўлишингиз мумкин.

Тушда катта ҳажмдаги транспорт восита (автомобиль) лар доим катта ўзгаришлар белгиси ҳисобланади. Бу туш қандай маъно касб этишини талқин этиш учун тушингизда кўрган барча деталь яъни майда-чуйдаларга эътибор қаратишингиз ва ҳар бирини ёдга олишингиз лозим ҳисобланади.

Миллер туш таъбири:

Тушингизда автобус сизсиз кетиб қолганлигини  яъни сиз бекатда қолиб кетганлигингизни кўрсангиз – буни огоҳлантириш деб қабул қилишингиз лозим. Бу туш эҳтимол яқин орада сиз муваффақиятсизликка учрашингиз хавфи мавжудлигидан огоҳлантиради. Муваффақиятсизликлардан қочиш учун яъни муваффақиятсизларни четлаб ўтиш учун,  сиздан мансаби юқори бўлган инсонларга қўпол муомалада бўлишдан эҳтиёт бўлишингиз керак. Бундан ташқари сиз мушкул вазиятларда таваккал қарор қабул қилган ҳолда иш юритишингизга тўғри келишини билдиради. Асосийси доим олға қадам ташлаш ва бутун бир масъулиятни англай билиш лозимдир.

Ташвиш ва кечинмалар

Машҳур психолог Зигмунд Фрейд тушда автобусни сизсиз кетаётганлигини кўришни қуйидагича талқин этади:

Фрейднинг фикрича бу туш келажакдаги ташвиш ва кечинмаларни англатади. Агарда тушингизда сиз автобуснинг сизсиз кетаётганлигини кўрсангиз —  ноқулай шароитни билдиради. Балким бу жаҳлингиз чиқиши ва ғазабланиш ҳолида намоён бўлувчи руҳий бузилиш, ёки миянгизда ўрнашиб қолган мақсад ёки фикр билан боғлиқ бўлиши мумкин. Уйқудан  уйғонганингизда эса ўлим қўрқуви пайдо бўлиши мумкин.

Ванганинг туш таъбирига кўра:

Автобуснинг сизсиз кетаётганлигини кўришингиз эски ўкинчларингиз қайтишини билдиради. Агарда тушингизда сиз жамоат транспортини қулаётганлигини кўрсангиз (масалан, кўприк ёки тоғдан), бу туш катта ва мураккаб иш ҳажмини билдиради. Аммо, агарда уйқудан кейин биринчи 10 соат ичида сиз уйдан ташқарига чиқмасангиз ва ҳеч қандай қўнғироқларга жавоб бермасангиз юқоридаги вазиятни четлаб ўтиш имкониятига эга бўласиз.

Автобус сизсиз кетганлигини туш табири

Толиқиш ва чарчаш:

Бундай туш нима сабабдан тушингизга кираётганлигини билиш учун замонавий туш таъбири сизга яқиндан ёрдам беради. Агарда тушингизда сизсиз кетган автобус (икарус)нинг ҳайдовчиси эканлигингизни кўрсангиз – келажакда дуч келишингиз мумкин бўлган уй- рўзғор ташвишларини билдиради. Агарда транспорт сиздан секин узоқлашаётганлигини кўрсангиз – ўзингиздан бемаъни ҳаракат ёки муомала кутишингиз лозимлигини билдиради. Агарда тушингизда сиз узоқлашиб кетаётган автобусда радио ёки кейинги бекатни эълон қилаётганлигини эшитсангиз – туш таъбири иш жойингизни ўзгартиришингизни маслаҳат беради.

Агарда тушингизда сиз кетаётган автобус ўзидан кейин қора тутун чиқарса, кўплаб ташвишлар ва фойдасиз ишларни кутишингиз лозимлигини билдиради. Ҳаммаси туш соҳибига боғлиқ тушни аниқроқ талқин этиш учун туш соҳиби ким эканлиги, ҳаётда нима билан машғул бўлиши ва ўзини ким деб ҳисоблаши ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Тушингизда автобусни сизсиз кетганлиги кўришингиз нимани англатади?

Агарда сиз (ўнгингизда) ҳақиқий ҳаётда хасталаниб қолсангиз — даромадни;

Агарда сиз бизнесмен яъни ишбилармон бўлсангиз – кейинчалик ўзини оқловчи, катта қалтисликларни;

Агарда сиз уй бекаси бўлсангиз – кутилмаганда ташриф буюрувчи эски танишингизни;

Агарда сиз навқирон йигит бўлсангиз – севган инсонингиз билан юзага келувчи тушунмовчиликларни;

Агарда сиз нафақада бўлсангиз — саёҳат билан боғлиқ нохуш янгиликларни;

Агарда  сиз талаба ёки ўқувчи бўлсангиз – ҳаётдаги янги кашфиётларни;

Агарда никоҳда бўлсангиз яъни турмуш қурган бўлсангиз – жуфтингиз томонидан алдовга учрашингизни;

Агарда сиз ҳақиқий  ҳаётда ҳеч қачон жамоат транспортидан фойдаланмасангиз — туш таъбири сизга буюк ишларнинг бошланишини билдиради.

Автобус сизсиз кетганлигини туш табири

Нима сабабдаб автобусга кеч қолганлигингиз сабабларини кўриб чиқсак.

Тушнинг ҳақиқати автобусга нима сабабдан кечикканлигингиз сабабига кўра очилиши мумкин:

Атайлаб кеч қолганлигингиз кўрсангиз – узоқ давом этувчи хавотир, нотинчликни ;

Тўсатдан кеч қолганлигингизни ёки югуриб етолмагснлигингизни кўрсангиз – бузуқ (ифлос фикр) ўй-хаёлларингиз билан боғлиқ огоҳлантиришни билдиради.

Ухлаб қолганлигингиз сабаб кечикканлигингизни кўрсангиз – узоқ қариндошингиздан (дарак маълумот) хабар олишингиз.

Қўйиб юборганлигингиз кўрсангиз – мерос билан боғлиқ муаммоларни билдиради.

2018 йилги туш таъбири қуйидагича талқин этилади- ҳойнаҳой сиз доимо ниманидир қилишга улгурмайсиз ва муҳим ҳодисаларга кеч қоласиз. Масъулиятли инсон бўлишга ҳаракат қилинг, кунлик режа тузишга, уйғоткич (будильник) қўйишга одатланинг.

Баъзи ҳолларда туш таъбири шахсий ҳаётингиздаги глобал ўзгаришларни билдиради. Агарда туш соҳиби кетаётган жамоат транспортини рақамини кўришга муваффақ бўлса бу ўзгаришлар содир бўлиши мумкин. Айнан ушбу саноқ (рақам) буюк ўзгаришларнинг белгиси ҳисобланади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил