Гушт тушда курса нима булади батафсил малумот
Гушт тушда курса табири нима булади? Тушингизда янги сўйилган гушт сотиб олишингиз — муваффақиятингиз қувончидан далолат беради. Дўкондан музлаган гушт сотиб олиш — сиз учун жуда қадрли нарсани йўқотишингизни англатади.
Гуштни музлатгичга қўйиш ёки у эрдан олиб чиқариш — ёқимсиз вазиятдан ҳулоса чиқаришингизда дарак беради. Гўштни кесаётганингизни кўрсангиз — бошланган ишингиз муваффақиятли тугашини билдиради.
Гуштни гушт майдалагич орқали ўтқазаётганингизни кўрсангиз — жиддий касалликни, гўштни махсус болғача билан уриб майдалаш — иш фаолиятингизда ёки таътилингизда муаммоларга дуч келишингизни билдиради.
Гуштни зираворлар билан қўшиб пишириш сизга фойда ўрнига зарар келтирадиган бизнес ёки пулни исроф бўлишини англатади.
Тушингизда гуштни қовуришингиз — фойдасиз суҳбатни, қайнатиш — узоқ юртдан хат олиш, димлаш — машаққатли меҳнат билан моддий мустақилликка эришишингизни англатади.
Газ печида гуштни пишириш дўстлар билан суҳбатдан қувонч ва завқл олиш белгисидир. Тушда гўшт маҳсулотини дудлаш — кам миқдорли даромадни, чўчқа гушти ошқозоннингизнинг фоалияти бузилишини англатади.
Дудланган чўчқа гушти — бадавлат қариндошларнингизнинг қайтиши. «Гуляш» таомини пишириш — бу ҳаётнинг шафқатсизлиги, тасодифий севгини, гўштли тансиқ таом истеъмол қилмоқ — сиз анча вақтлардан бери хоҳлаётган фаровонликка олиб келувчи тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишингизни англатади.
Тушда гушт курса ванга табири бўйича
Тушда колбаса тайёрлаш — битим омадсиз бўлишини, тайёрлаган колбасангизни ейиш — хонадонингиздаги фаровонлик ва қувончни билдиради.
Тушда сосискани пишириш — сизни қувончли ва кутилмаган ҳодисалар кутиб турганлигини, котлет пиширмоқ — келажакдаги турмушингизда бахтли бўлишингиздан дарак беради.
Тушингизда гуштни тузлашингиз ёки тузланган гушт истеъмол қилиш қарз муаммосини, қўй гушти ҳамма ишингизда муваффақиятни, қўйнинг боши эса даромаддан хабар беради.
Тушда туя гуштини кўрсангиз — касалликни, қарға гушти — муаммо, бўри гушти — фаровонликни англатади. Тушдаги мол гўшти — ўйламай қилинган иғво сабаб сиздан юз ўгирган дўстларингизнинг ёрдам беришни билдиради.
Тушда кабутар гўштини кўрсангиз — кекса қизларнинг йиғинидаги сиқилиш ва зерикишини англатади. Агарда тушингизда ўрфак гушти еяётган бўлсангиз — бу бизнесдаги муваффақиятсизликка дуч келганингизда ўз-ўзингиздан шубҳа қилишингиз мумкинлигидан огоҳлантиради.
Ёввойи қушлар гушти — севган инсонингизга уйланишингиз ёки турмушга чиқишингиз ва тақдирингиздан мамнун бўлишингизни англатади. От гушти — тушкунлик ҳолатини ва ҳаддан ташқари жасоратнингизнинг белгисидир.
Тушингизда бургут гуштини кўрсангиз — бу сизнинг ўта қаттиятли феъл-атворга эга эканлигингиз ва тақдирнинг берадиган барча зарбаларига бардош бера олувчи кучингиздан далолат беради, бу куч ва қаттият сизга ҳар қандай ҳаёт синовларига дош беришга ва ҳатто тадбиркорлик фаолиятида юксалишларга эришишга ёрдам беради.
Туш табири гушт миллер табири бўйича
Тушда бедана гўшти ейиш — фойдасиз харажатларни билдиради. Тушда чўчқа гўштини кўриш ёмон аломат ҳисобланиб ўзгаларга ёмонлик қилишни бас қилишингиз кераклигини акс ҳолда бу жуда мудҳиш оқибатларга олиб келишини англатади.
Чўчқа гушти бошидан «холодес» таомини тайёрлаш — дўстларингиз билан видолашиш ва тез орада жўнаб кетишингизни билдиради.
Тушда инсон гуштини кўрсангиз қариликда фаровонликда яшашингиздан дарак беради. Тушда гўшт дўконида бўлиш ёки бозордаги гўшт қаторларини кўриш — маккорона ишни ёки жиддий касалликни билдиради.
Айниб кетган гуштни кўриш — бу юқори мартабали одамлар ёки бошлиғингиз билан кўнгилсиз ҳодисалар рўй беришидан огоҳлантиради. Тушда қонли болта кўтарган қассобни кўриш — молиявий зараз ёки бахтсизлик белгисидир.
Тушда гўшт дўконида гушт майдаловчи шахсни кўриш — катта йўқотишлар ва узоқ вақт давом этувчи молиявий камбағалликни англатади.
Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.
Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...
Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил
Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...
Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил