7 рақами остида туғилган инсонлар

7рақамини жуда кўпчилик яхши кўради ва уни баҳт, омад рамзи, деб билади. Шунингдек, мазкур рақам деҳқончилик ва ҳосилдорлик рамзи ҳамдир. Ушбу кунда туғилганлар меҳрибон инсонлар бўлиб, бошқалардан жамиятда йетакчилик, раҳбарлик сифатлари билан ажралиб турадилар.

Улар яқинларига совға сотиб олиш ва уларнинг кўнглини топишни яхши кўрадилар. Барча байрам ва тадбирлар ташкилотчилигини зиммаларига оладилар ва бу ишни зўр иштиёқ билан бажарадилар. Бундайларнинг бошқаларга ишонишлари жуда қийин ва шу боис ҳам дўстлари сони салмоқли. Ҳақ бўлиш – бўлмасликларидан қатий назар, ўзгалар билан талашиб тортишишни, бошқаларни камчиликлари учун ҳақорат қилишни муносиб, деб биладилар.

Мақтовларни қанчалик ҳуш кўришмасин, танқидни шунчалик кўтаролмайдилар. Улар кўримсиз, киши этиборидан четда қолган жойларга сиғмайдилар. Бирор иш ўзларининг зарарига кетаётган бўлса – да, мағрур бошларини асло эгмайдилар.

Маслаҳатларига қулоқ тутинг

Улар энг яхши маслахат берадиган ишчилардир. Жуда ҳиссиётчан. Пулни яхши кўрадилар, ҳаётларида уни биринчи ўринга қўймасаларда, асаб ва хотиржамликни таминловчи восита, деб биладилар. Агар ўзларидан кимдир қарз сўраса, ўзида пул бўлмаса – да, топиб беради. Шунинг учун ҳам бошқаларда улар пулсиз юрмайди, деган тасаввур пайдо бўлади.

7 рақами соҳиблар ҳамма соҳада йетакчи, чунки улар ўзларига нисбатан талабчанликни ҳеч қачон йўқотмайдилар ва бошлаган ишларини оҳирига йетказмасдан қўймайдилар. Туғилган санаси 7 рақами билан боғлиқ инсонларга ҳос энг муҳим ҳусусият – улар доим севиб – севилиб яшайдилар. Алданишлари мумкин, лекин улардаги бу кўнгилсизлик узоқ вақт давом этмайди.

Табиатан оғир, босиқ бўлсаларда, севган инсонлари билан очилиб-сочилиб гаплашадилар. Аёллар ҳам, эркаклар ҳам турмушда ўзлари учун белгилаб қўйилган барча ишларни бир-бирлари учун ситқидилдан бажарадилар. Буни бурчлари юзасидан эмас, азбаройи бир-бирларига муҳаббатлари юзасидан деб тушиниш керак.

Муносабатларда жиддий бўлинг

Улар учун майда чуйда нарсанинг ўзи йўқ. Ва бундай инсонлар билан муносабатга жиддий қаралмаса, иккинчи томонга қийин бўлиши мумкин. Шунингдек, севги бобида аёллар ҳам, эркаклар ҳам бўлажак турмуш ўртоқларига нисбатан жуда талабчандир.

Улар севги муносабатларига ақил нуқтаи назаридан ҳам қарайдилар. Айниқса, аёллар ўзларидан кучли бўлмаган эркакларни севолмайдилар, эркаклар эса танлаган аёлларидан ҳар жиҳатдан мукммаликни талаб қиладилар. Табиатан жуда хушчақачақ ва хушмомила. Лекин бироз тартибсизроқ. Ялтироқ нарсаларга ниҳоятда ўч бўлишади.

Интелектуал салоҳияти юксак. Жуда кўп ўқишади. Дўстлари билан ҳар қандай масалада келишиб кета оладилар ва айтиш жоизки, улар ҳақиқий дўстдирлар. Бундайлар бошқалардаги ҳалоллик, тежамкорлик, ҳақиқатпарварлик ва мардликни улуғлайдилар.

Барча ишларда мустақил инсон

Бирор масалани ҳал қилиш керак бўлганда бошқаларнинг олдига югуриб боришмайди – ҳаммасини ўзлари ҳал қиладилар. Ишларини тартибсизлик билан бажарадилар. Уйнинг, дераза ва ромларини тозалиги уларнинг ҳаёти учун муҳим аҳамиятга эга эмас. Ўз ҳаётларида ҳаммаси тўла-тўкис бўлишини исташади ва уларнинг базилари бундай тўкисликка эришадилар ҳам.

Мазкур рақам соҳиблари ҳамма вақт танлашади: йейишда, ичишда, кийинишда ва, ҳатто севгида ҳам… Танқидни ёқтирмайдилар, шунинг учун камчилик ва нуқсонларини уларга ширинсўз ва хушмуомалалик билан тушунтириш керак. Улар баҳтга ҳам, баҳцизликка ҳам одамнинг ўзи сабабчи бўлади, деб ҳисоблашади.

Одамларнинг ожизликларига ачинишдан кўра, уларнинг устидан кулишлари мумкин. Бу уларнинг тошбағирликларидан эмас, балки ҳамма муваффақиятга ўз кучу билан эришганликлари ҳамда инсон ўз ҳаракати билан истаган нарсасига эришиши мумкинлигига ишонганликларидандир.

Хиёнатни асло кечиришмайди. Бир умр гап-сўзга қолиб яшашлари мумкин, аммо бир умр алданиб яшолмайдилар. Улар шундай кучли ҳарактердаги инсонларки, ақл ва ҳисиётларини мужассам этган ҳолда қарор қабул қила оладилар ва камдан-кам ҳолларда адашадилар.

Яқинларингиз ва дўстларингиз шу рақамлардан бири остида туғилган!

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Аллоҳдир.

Бугун кўрилган туш қандай аҳамиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафақат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг яқин дўстлари ёки... Батафсил

Туғилган санангиз моҳияти (рақамлар сири)...

Йохуд рақамлар тақдирдан сўзлайди - Рақамлар сири ва маноси ҳақида малумот. Туғилган кун, яни сана башорати... Батафсил