2020 йил сентябр учун қисқичбақа бурж мунажжимлар башорати

2020 йил сентябр ойи учун мунажжимлар башорати: Қисқичбақа (саратон)   

2020 йил сентябр ойи учун қисқичбақа буржи остида туғилган инсонларнинг мунажжимлар башоратига кўра, ушбу ой уларнинг иш фаолиятида муваффақиятларни ваъда этади, агарда ғайрат билан ишлайдиган бўлсангиз, бу ойда кўп нарсаларга эришишингиз мумкин. Бу ойда сиз иш фаолиятингизда кичик муаммоларга юзма-юз келишингиз мумкин, бу муаммолар пул тушумининг кечикишига сабаб бўлади. Сентябр ойи қисқичбақа буржининг севги мунажжимлар башоратига кўра ушбу ой кўплаб ютуқларга эришишингиз мумкин. Энг катта орзуларингизнинг амалга ошишига ҳаракат қилсангиз бўлади, бу ойда уларнинг амалга ошиш эҳтимоли мавжуд.

2020 йил сентябр  учун қисқичбақа бурж мунажжимлар башорати
қисқичбақа

Қисқичбақа буржи — Аёллар

Агарда қисқичбақа буржининг ёлғиз вакилалари узоқ вақтдан бери ўз идеалидаги инсонни учратиш орзусида юрган бўлсалар, унда сентябр ойида улар бу орзусини амалга ошиши учун ажойиб имкониятга эгадирлар. Ушбу ой сиз эркакларнинг диққат марказида бўласиз. Сиз бу ойда ўта эҳтиросли ва сирли бўласиз ва сиздан тарқалаётган бу энергия кўплаб ошиқларни жалб қилади. Янги танишувлар, диққат-эътиборда бўлиш ва хушомадлар ушбу бурж вакилаларини бахтли қилади, улар ўзларининг жозибасига шубҳа қилишни тўхтатадилар ва ўзларига бўлган ишонч мустаҳкамланади. Ушбу буржнинг турмушга чиққан яъни оилалаи вакилалари турмуш ўртоғи билан бўлган илк муносабатларни, илк турмуш ҳаётини хотирлайдилар. Бу хотиралар сизни аввалги эҳтирос ва муҳаббатни қайта ҳис қилишга ундайди. Кўпчилик бунинг уддасидан чиқади ва энг муҳими турмуш ўртоғингиз ҳам бундан жуда мамнун бўлади.

Карера ва молиявий прогноз

Қисқичбақа буржи вакилалари учун сентябр ўтган ютуқлар ва хатоларни таҳлил қилиш ойи бўлади. Ҳозирда сизга янги даромад манбаларини қидиришни бошлаш, бизнесни режалаштириш ёки янги иш жой излаш тавсия этилади. Умуман олганда, сентябр ойида ҳеч қандай молиявий йўқотишлар бўлмайди, лекин кутилмаган даромад ёки иш ҳақидан юққори пул олмайсиз. Бу ой узоқ муддатли лойиҳалар яратиш ва инвестицияларни бошлаш учун қулай ҳисобланади. Ушбу бурж вакилалари карерасида ўзгариш кузатилмайди. Ҳамкасбларингиз билан мулоқот вақтида раҳбарият тоғрисида  ножўя  гаплар гапирмаслигингиз керак, акс ҳолда сиз ишингизни йўқотишингиз мумкин.                

Қисқичбақа буржи – Эркаклар

Сентябр ойида, қисқичбақа буржи остида туғилган эркак вакилллар ҳеч қандай ҳаракат қилмай туриб, кўплаб аёлларнинг эътиборини қозонишга мууваффақ бўлади улар ушбу ойда кўп янги аёллар билан танишадилар, хушомадлар қиладилар. Ушбу бурж вакиллари аёллар орасидаги машҳурликдан завқланадилар ва кўплаб муносабатлар қуришни бошлайдилар, уларнинг аксарияти енгил ва ҳеч қандай мажбуриятли бўлмайди. Агар қисқичбақа бурж вакллари жиддий муносабатлар қуришни истасалар, ташаббусни қўлга олишлари лозим, акс ҳолда ёқтирган қизи унинг жиддий муносабат қуришни режалаштираётганлигини ҳатто тахмин қилмайди. Ушбу буржнинг турмуш қурган вакиллари ўз аёлига максимал даражада қаттиқ эътибор ва меҳр қаратишлари лозим. Муносабатингизнинг илк даври бошланган жойларда биргаликда дам олиш сентябр ойини завқли ва нозик ҳис-туйғуларга тўла бўлишида ёрдам беради.

Карера ва молия прогнози

Сентябр ойида кўплаб қисқичбақа бурж вакиллари пассив даромад олиш йўллари ҳақида ўйлай бошлайдилар, муваффақиятга эришиш учун сиз турли корхоналарнинг истиқболларини чуқур таҳлил қилиб чиқишингиз лозим бўлади. Умуман олганда, сентябр ойи тинчликда ҳордиқ чиқаришни режалаштириш учун қулайдир, бундай муҳитда даромад олиш учун кўплаб янги ва қизиқарли ғояларни ўйлаб топишлари мумкин. Иш фааолиятингизда ортиқча зўриқиб ишлашдан ва ҳамма ерда биринчи бўлишга ҳаракат қилишингиз шарт эмас, ўсишингиз учун кўпроқ  одатий ритмда ва сифатли ишлаш фойдалироқдир.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил