2020- йил сентябр ойи учун қўй буржи мунажжимлар башорати

Сентябр 2020 йил учун мунажжимлар башорати: Қўй

2020 йил сентябр ойи қўй буржи остида туғилган инсонларнинг мунажжимлар башоратида тезликларини бироз пасайтиришлари лозимлиги, ортиқча босим иш фаолиятингизга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиради. Бу ойда ҳар бир қадамни ўйлаб, белгиланган мақсадларга аста-секинлик билан ҳаракат қилган ҳолда эришиш тавсия этилади. Сентябр ойи қўй буржи вакилларининг севги мунажжимлар башоратида  янги танишган инсонингизга боғланиб қолишингиз мумкинлиги қайд этилади, аммо шуни ёддан чиқармаслик керакки янги таассуротлар доимо  барқарор муносабатларнинг ўрнини боса олмайди.

2020- йил сентябр ойи учун қўй буржи мунажжимлар башорати
қўй

Қўй буржи – Аёллар 

2020 — йил сентябр ойида қўй буржи остида туғилган ёлғиз яъни ҳеч қандай муносабатда бўлмаган аёллар ҳис-туйғуларнининг портлашига тайёргарлик кўришлари лозим. Ушбу ойда сиз барча воқеаларнинг марказида бўласиз, янги ошиқларингиз қатъийлик билан сизнинг эътиборингизни ўзларига жалб этишга ҳаракат қиладилар ва сизнинг диққатингизни тортади. Ушбу  бурж остида туғилган қизлар кимни афзал кўриши яъни ким билан муносабат боғлаши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилади: янги танишган қизиқарли инсон билан ёки узоқ ва синалган ошиқ йигитними. Шу билан улар рашк ва ўз жозибадорлигига ишонч ҳосил қилиш, курашиш ва ҳатто пушаймон бўлиш каби туйғуларни ҳис этади. Қўй буржининг турмушга чиққан вакилалари кузнинг биринчи ойини мамнуният ва оилавий бахт ва хотиржамликда ўтқазадилар. Зерикиб қолмасликларингиз учун эса, турмуш ўртоғингиз билан биргаликда дам олишга чиқиш ва муносабатларингизга бир оз романтика қўшиш тавсия этилади.

Карера ва молиявий прогноз

Сентябр ойида қўй буржи вакилалари ўз шахсий ҳаёти билан машғул бўлади,лар ва зерикарли молиявий масалаларни ҳал қилишни ёки иш билан шуғулланишни сира истамайдилар. Ушбу буржнинг кўплаб аёл вакилалари сентябр ойида янги даромад манбаларини излаш ўрнига жамғарган пулларини ўйин-кулги, имиджни янгилаш ва турли тақинчоқ ёки безак тўплашни бошлайдилар. Касбий фаолиятингизда сиз ўз вазифангиздан воз кечишни эринчоқлик қилишни бошлайсиз, қўй буржининг баъзи вакилалари эса ўз маблағлари ҳисобидан ишдан руҳсат сўраб дам олишга чиқадилар. Бундай хатти — ҳаракатлар ушбу бурж вакилаларининг ҳамёнларини тезда бўшашига олиб келади ва ойнинг охирида улар пулга муҳтож бўлиб қоладилар. 

Қўй буржи – Эркаклар 

Сентябр ойида қўй буржи остида туғилган бўйдоқ эркаклар аёллар орасида шунчалик машҳур бўлиб кетадиларки, ҳатто улар аввалги тинч ҳолатни қўмсай бошлайдилар ва буларнинг баридан дам олишни хоҳлашади. Бу тартибсизликда уларнинг ўзларининг ҳам айби бор бўлиб, улар ҳар бир аёлга эътибор қаратиб, хушомад қилишни бошлайдилар ва кўп қизлар буни муносабатларнинг бошланиши деб ўйлайдилар. Бутун ой давомида бу бурж вакиллари муносабат ўрнатишлари учун бир нечта қизлар орасидан, якуний танловни амалга ошира олмайди. Ушбу буржнинг турмуш қурган вакиллари турмуш ўртоғи томонидан кўп эътиборда бўладилар ва бутун ой давомида ижобий ҳис-туйғулар ҳис этадилар. Жуфтингиз билан муносабатларингиз романтиc тарзда, барқарор ва жуда ёқимли бўлади.

Карера ва молиявий прогноз

Ойнинг биринчи ўн кунлигида,  қўй буржи вакилларидан хавф билан боғлиқ пул топиш усулларига эътиборлироқ бўлишлари тавсия этилади. Инвестициялар киритиш, қимматли қоғозлар биржасида ўйнаш ва ўз бизнесининг бошланиши муваффақият бўлади. Ойнинг иккинчи ўн кунлигида яхши даромад оласиз ва пулни фаол равишда сарфлашни бошлайсиз. Сиз тез-тез дам олишингиз эмас, муваффақиятга эришишингиз лозим бу учун эса ҳозирги омадингизни сақлаб қолишингиз керак, акс ҳолда ойнинг охирида пулсиз қолишингиз хавфи мавжуд. Ушбу ой карерангизда жиддий ўзгаришлар кузатилмайди, лекин дангаса бўлмасангиз кейинчалик лавозимингиз кўтарилиши учун шароит яратасиз.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил