2020 йил сентябр ойи учун сунбула (паризод) буржи мунажжимлар башорати

2020 йил сентябр ойи мунажжимлар башорати: Сумбула

2020 йил  сентябр ойи учун мунажжимлар башоратига кўра сумбула буржи остида туғилган инсонлар учун ушбу ой ҳар жиҳатдан муваффақиятли бўлиши кутилмоқда. Бу ойда сиз турли кўнгилсиз вазиятлар ёки фавқулоддаги воқеалар бўлишидан қўрқмасангиз бўлади.  Сентябр ойи севги мунажжимлар башоратида шошқалоқалик билан хулоса ва қарор чиқариб қўйишингиз мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

2020 йил сентябр ойи учун сунбула (паризод) буржи мунажжимлар башорати

Сумбула буржи — Аёллар

Сентябр ойида сумбула буржининг ёлғиз аёл вакилалари кўплаб қарама-қарши жинс вакиллари билан танишадилар ҳамда хушомадлар қиладилар, аммо ҳеч ким билан муносабат қурмайди. Бу ойда сиз келажакда муносабат қуриш учун имконият яратишингиз мумкин, ёқтирган инсонингиз тез-тез назар қаратишингизни пайқай бошлайди. Ҳали муносабат қуришга қарор қилмаган сумбула бурж вакилалари, ҳеч бўлмаганда, ўз жозибадорлигига шубҳа уйғонмаслиги учун, эркаклар билан мулоқот ва хушомад қилишдан бош тортмасликлари лозим. Муносабатда бўлган ушбу бурж остида туғилган аёллар ўз оилавий ҳаётига зарар етказиши мумкин бўладиган бўлса, дугоналари ва қариндошларининг муаммоларига кўп эътибор қаратмаслиги керак. Яқинларингизга ёрдам бера туриб, ўз жуфтингизга ҳам эътибор ва ғамхўрлик кераклигини ёддан кўтарманг.

Карера ва молия прогнози

2020 йил сентябр ойида сумбула бурж вакиллари молиявий жиҳатдан муваффақиятларга  эришадилар. Агарда қарзларингиз мавжуд бўлса, уларни тўлиқ тўлашингиз мумкин. Ушбу ойда сумбула бурж вакилаларини кутилмаган пул олишга мувваффақ бўлишлари мумкин, шу сабабдан ҳам улар лотерея ўйнашлари мумкин. Бу ойда сиз қўшимча даромад манбаларингиздан мўмайгина даромад оласиз, бу пулларни сиз ўзингиз ва яқинларингизга совғалар олишга сарфлашингиз мумкин. Ушбу буржнинг кўп вакилалари узоқ вақтдан бери орзу қилиб келаётган нарсаларни сотиб олишлари мумкин.

Сумбула буржи — Эркаклар

Сумбула бурж вакиллари сентябр ойида сабр-тоқатли ва оптимист бўлиши лозим, шахсий ҳаётингиздаги муваффақиятсизликлар барча аёллар ҳақида ёмон фикр ҳосил қилишга олиб келмаслиги лозим. Агарда сиз аввал жуда худбин қиз билан муносабатда бўлган бўлсангиз, бу барча аёлларнинг бир хил деб ўйлаб, келажакда одобли ва оқкўнгил қизни учратишингиз умидини йўқотмаслигингиз керак. Бу ойда сиз шахсий ҳаётингиз учун кам вақт ажратасиз ва муносабатда бўлган эркаклар ўз севкилисига етарли вақт ажратмаслиги туфайли  муносабатларининг бузилиши хавфи мавжуд. Ишнинг кўплиги ва юзага келган муаммоларни ҳал қилиш билан банд бўлишингиз ўз жуфтингизни унутишга сабабчи бўла олмайди. Бу бурж остида туғилган кўплаб эркаклар жуфткарининг рашкига айнан беэътиборлилик ва уйдан тез-тез чиқиб кетганингиз сабабчи бўлади.

Карера ва молия прогнози     

Сентябр ойида сумбула бурж вакиллари даромад билан боғлиқ бўлган ишлари муваффақиятли бўлади ва молиявий фаровонлик ҳамроҳлик қилади. Ушбу ойда машина ёки ҳовли ёки уй сотиб олишингиз мумкин, барча катта ҳаридларингиз муваффақиятли бўлади. Бу ой инвестиция киритиш, ўз бизнесингизни бошлашингиз учун  ҳам қулай вақтдир. Ишбилармонлар узоқ вақт давомида яхши даромад келтирувчи бир қанча йирик шартномалар тузишлари мумкин. Аммо бегона корхонага сармоя киритишда эҳтиёткорлик ҳам зарар қилмайди, бундай вазиятда хавфли қарорлар қабул қилмаслигингиз керак. Агар ушбу бурж вакиллари пулни қайтариш бўйича суд жараёни ўтказсалар, улар муваффақиятга таяниши мумкин. Сиз пулингизни қайтариб оласиз ва ҳатто харажатлардан ташқари маънавий зарар учун компенсатсия ҳам олишингиз мумкин.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил