2020 йил Сентябр ойи учун эгизаклар буржи мунажжимлар башорати

Сентябр 2020 йил учун мунажжимлар башоратиф: Эгизаклар

2020-йил сентябр ойи учун мунажжимлар башоратига кўра эгизаклар буржи вакиллари кўпроқ дам олишлари ва режалаштириш билан шуғулланишлари кераклигини тавсия қилади. Бу ой фаол ҳаракат қилишингиз учун қулай вақт эмас, жисмоний ва ақлий зўриқиш соғлиғингиз билан боғлиқ муаммоларни келибтириб чиқариши мумкин. Бундан ташқари, бу ой янги ғоялар излаш учун қулай вақтдир. Сентябр ойида эгизаклар буржи вакилларининг севги мунажжимлар башоратида ижобий ва салбий ҳис-туйғулар уйғотувчи кўп ўзгаришлар ва кутилмаган воқеалар содир бўлиши таъкидланади.

2020 йил Сентябр  ойи учун эгизаклар буржи мунажжимлар башорати
эгизаклар

Эгизаклар буржи — Аёллар

2020 — йил сентябр ойида эгизаклар буржининг ёлғиз аёл вакилалари янги танишган эркаклардан катта умид қилмасликлари лозим. Ушбу ой танишувлар, енгил мулоқот ва хушомадларга бой бўлади, аммо муносабатлар бошлаши эҳтимолдан йироқдир. Баъзи эгизаклар буржи вакилалри хушомадни ғамхўрлик сифатида қабул қиладилар, кейин эса инсоннинг бошқа аёллар билан ҳам хушомад қилаётганлигини кўриб кўнглиқолиши мумкин. Ушбу буржнинг турмушга чиққан яъни оилали вакилалари турмуш ўртоғининг ундан совуганлигини ва совуқ муносабатда бўлаётганлигини ҳис эта бошлайди, баъзилар ҳаттоки ажралиш ёқасида бўладилар. Бундай вазиятда сиз ўзингизни камситмаслигингиз ва эрингизни қайтаришга ҳаракат қилмаслигингиз лозим, у ўз қарорини ўзгартириши даргумон ва сиз қилган саъй-ҳаракатлар туфайли узоқ вақт қайғу чекишингиз мумкин .

Карера ва молиявий прогноз

Сентябр ойида эгизаклар буржи вакилалрининг молиявий ҳолати беқарор бўлиб қолади, бу ойда моддий аҳвол ҳар куни ўзгариши мумкин. Бундан ташқари, пул тушумлари туҳишига ишониб катта харидларни режалаштирманг. Айниқса, бўлиб тўлаш ёки кредит олмаслик керак, қарзга пул олиш ҳам номақбул иш ҳисобланади. Ушбу бурж вакилаларига бутун ой учун ҳаражатларини режалаштириш, ҳар ҳафтага маълум миқдорда пул ажратиш ва белгилангандан ташқари пул ҳаражат қилмаслик тавсия этилади. Профессионал соҳадаги муваффақиятларингиз молиявий рағбат келтирмайди.         

Эгизаклар буржи — Эркаклар

Сентябр ойида эгизаклар буржининг  ёлғиз эркак вакиллари ўзлари учун муносиб жуфт топа олмайдилар, бу ойда жуда кўп романтик ва ёрқин ҳиссиётга эга воқеалар содир бўлади, аммо улар жиддий равишда давом этмайди яъни жиддий муносабатларга айланмайди. Ушбу бурж вакиллари жиддий муносабатлар қуришга кўп эътибор қаратмасликлари, мароқли ҳордиқ ва вақтинчалик алоқалардан баҳраманд бўлишлари лозим. Баъзи эгизаклар буржи вакиллари ўзига мос қизни учратадилар ва жиддий равишда муносабат ўрнатишга уринадилар, аммо муваффақиятга эришиш учун сиз алоқаларингизни мажбурий равишда жадаллаштирмаслигингиз, эътиборингизни фақат муносабат ўрнатишга қаратмаслигингиз керак. Ушбу буржнинг турмуш қурган эркак вакиллари ўз аёллари билан мулоқот қилишда қийинчиликлар келиб чиқишига тайёрланишлари керак, кўпинча жанжал келиб чиқшига мажбур қиладилар. Ушбу уринишларни ҳазил сифатида қабул қилиш ва дипломатиc сабр-тоқат билан ёндашиш тавсия этилади.

Карера ва молиявий прогноз

Сентябр ойида, эгизаклар буржи вакиллари, ўз сарф-харажатларига реал кўз билан қарашлари лозимдир, уларнинг аксарияти бир дақиқалик истак туфайли амалга оширилгандир. Бу ой, эгизаклар буржи вакиллари тежамкор бўлишлари ва пул топишнинг янги йўлларини излаб топишга ҳаракат қилишлари керак бўлади, шунингдек бир мунча вақт турли харидларни режалаштириш ва ўйин-кулги ҳақида унутиш тавсия этилади. Ишбилармонлар бу ойда бизнес фаолиятида хотиржамликни бошдан кечирадилар , янги мижозлар кам бўлиб, тузилган битимлар кейинчалик даромад келтира бошлайди. Сентябр ойида бизнесни кенгайтиришни бошлаш ва бу иш учун кредит олишни режалаштирмаслик тавсия этилади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил