2020 йил сентябр ойи учун арслон буржи мунажжимлар башорати

2020 – йил сентябр ойи учун мунажжимлар башорати: Арслон

Арслон бурж вакиллари учун 2020 – йилнинг сентябр ойи мунажжимлар башоратига кўра ушбу ой турли хил воқеаларга бой давр бўлиши таъкидланади. Ушбу буржнинг кўпчилик вакиллари суткасига 24 соат етарли бўлмайди, улар вақтнинг узоқроқ бўлишини истайдилар. Ушбу ойда сиз бизнесингиз ва карерангиз учун кўмаклашувчи кўплаб янги фойдали инсонлар билан танишасиз. Сентябр ойи учун мунажжимлар башоратида арслон буржи вакилларининг шахсий ҳаётида, агарда ўзлари кўп ҳаракат қилмайдиган бўлсалар, катта ўзгаришлар кузатилмайди.

2020 йил сентябр ойи учун арслон буржи мунажжимлар башорати
арслон

Арслон буржи — Аёллар

Сентябр ойида 2020-да арслон буржининг ёлғиз вакилалари ўз жуфтларини учратишлари даргумон, ушбу ойда улар эркакларнинг диққат – эътиборида бўлиши ваъда қилинмайди. Ушбу буржнинг баъзи вакилалри ҳаттоки ўз  жозибадорлигига шубҳа қилишни бошлайдилар ва ташаббусни ўз қўлига оладилар. Баъзи аёллар ҳаттоки ўз  ғуруридан ҳам воз кечиб, илгари жуфт сифатида назарига ҳам илмаган эркак хушторларнинг эътиборини жалб қилишни бошлайдилар. Турмуш чиққан арслон бурж вакилалари ишдаги ёки қариндошлари билан боғлиқ муаммолар туфайли асабий ва безовта бўладилар. Сиз заифлигингизни кўрсатишдан ва турмуш ўртоғингиздан ёрдам сўрашдан қўрқмаслигингиз керак.

Карера ва молиявий прогноз

Сентябр ойи арслон бурж вакиллари учун жуда фаол ва самарали давр ҳисобланади, бу ой сизнинг янги иш бошлаш, ўз бизнесини очиш ва карера борасида қатъий қадамлар қўйишингиз  учун жуда давр ҳисобланади. Ушбу бурж вакилларининг бу ойдаги молиявий аҳволи хушнуд этадиган даражада бўлади, улар узоқ вақтдан бери орзу қилган нарсаларни сотиб олишлари, катта харидларни амалга оширишлари ва қимматбаҳо хордиқ чиқариш масканларида дам олишлари мумкин. Сентябр ойининг охирги ўн кунлигида сиздан тез-тез қарзга пул сўраш бошланади, бундай вазиятда энг яқин дўстларингиз ва қариндошларингиздан ташқари ҳаммага рад жавобини беришингиз яхшидир.   

Арслон буржи — Эркаклар    

Сентябр ойида арслон бурж вакиллари ҳаётининг қайси соҳасига эътибор қаратиши, энг асосийси қайси соҳа эканлигини ҳақида бир тўхтамга келишлари лозимдир. Вақт ва кучнинг етишмаслик ҳолати сизни шахсий ҳаёт ёки карерадан бирини танлашга мажбур этади, агарда сиз ҳар иккисини бирга олиб боришни танлайдиган бўлсангиз ҳеч бирининг уддасидан чиқа олмаслигингиз мумкин яъни ҳар иккисида ҳам муваффақиятга эриша олмайсиз. Яқинда муносабатларни бошлаган ушбу бурж эркак вакиллари бўш вақтларини ўз жуфти билан ўтказишни истайдилар, аммо иш фаолиятидаги муаммоларини ҳал қилиш зарурати бунга тўсқинлик қилиши мумкин. Турмуш қурган арслон бурж вакиллари ишда муаммоларни ишда қолдириш тавсия этилади, акс ҳолда ишдаги қийинчиликлардан келиб чиққан ноқулайлик ҳатто энг қалин муносабатларни бузиб юборади.

Карера ва молиявий прогноз

Сентябр ойида арслон бурж вакиллари агарда ўзлари шуни истайдиган бўлсалармисли кўрилмаган ишлар қилишлари мумкин, бу албатта иш фаолиятига яъни мансабга тегишли бўлади. Ушбу ойда омад барча молиявий ва мансабдорлик ишларингизда ҳамроҳ бўлади. Кўплаб молиявий муаммолар сентябр ойида арслон бурж вакиллари томонидан ҳал қилинади, агар сиз аллақачон бу ўз бизнесингизни бошлашни ўйлаб юрган бўлсангиз, ушбу ойда уни бошлаш мақсадга мувофиқдир. Бу ойда ишбилармонлар кунига 24 соат ишлаши керак, аммо улар буни ўз хоҳишлари билан амалга оширадилар, чунки муваффақиятли дақиқалар максимал даражада ишлатилиши керак. Барча уринишлар катта фойда келтиради.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил