2020 йил август ойи учун бузоқ буржи мунажжимлар башорати

Бузоқ буржи вакилларининг 2020 йил августидаги мунажжимлар башоратига кўра ушбу бурж вакиллари ўз яқинлари билан мулоқотда қийинчиликлар юзага келиши ҳақида огоҳлантиради.  Бузуқ ўз оиласида ҳакам бўлишига ва оила аъзолари ўртасидаги тортишувлар ва жанжалларни ҳал қилишига тўғри келади. Шунингдек доимий шериклар билан муносабатларга алоҳида эътибор бериш лозим. Бузоқ буржи учун 2020 йил август ойидаги молиявий мунажжимлар башорати катта даромадлар ва молиявий аҳволнинг яхшиланишини ваъда қилмайди.

2020 йил август ойи учун бузоқ буржи мунажжимлар башорати
бузоқ буржи

Бузоқ буржи — аёллар

2020 йил август ойида бузоқ буржнинг ёлғиз аёл вакилалари ўзи учун муносиб жуфт топиш ва у билан муносабатларни бошлаш учун катта имкониятга эгадирлар. Умр йўлдош танлашда ички сезгингизни тинглаш тавсия этилади; бузоқ буржи вакилаларига олтинчи ҳиссиёт фақатгина шахсий ҳаётидаги муаммоларни ҳал қилиш учункерак бўлмайди. Танловни амалга оширгандан сўнг, муносабатларни бошлашга шошилмаслигингиз керак, ой охирига қадар, танланган инсонингизни иложи борича яхшироқ билишга ҳаракат қилишингиз тавсия этилади. Жиддий муносабатларни истамаётган ушбу бурж вакилалари шунчаки эркаклар эътиборидан завқланишади. Турмушга чиққан яъни олилали бузоқ буржи вакилалари ўз турмуш ўртоқлари билан бахтли ҳаёт кечиради, келишмовчиликлар ва муаммолар ўтмишда қолади. Агар эрингиз билан муносабатларингизда кескинлик ва узоқлик мавжуд бўлса, унда ушбу ой эски ишонч ва севгингизни қайтариш учун энг яхши вақтдир.

Карьера ва молиявий прогноз

Август ойида бузоқ буржи (аёл) вакилаларига ўзларининг молиявий бюджетларини пухталик билан режалаштириш тавсия этилади, улар режалаштирилмаган харажатлардан қочишлари ва харид қилиш пайтида сотиб олиш керак бўлган нарсалар ро’йхатини олиб бориш керак. Бу ойда бузоқ буржи вакилалари катта даромадлар, мукофот ёки кутилмаган пуллар олмайди. Агар қўшимча даромад манбаи мавжуд бўлса, унда бу ой одатдаги даромаднинг ярмига тенг даромад олишга муваффақ бўласиз. Август ойида бузоқ буржи вакилаларига кредит ва қарз олиш тавсия этилмайди, чунки бу маблағ тез сарфланиб кетиши мумкин.

Бузоқ буржи – эркаклар  

Август ойида бузоқ буржининг эркин вакиллари ақл бовар қилмас фаолликни ривожлантиради, бунинг олдида биронта ёқимли қиз эътибор бермай қолмайди. Агар бузоқ бурж вакиллари ўзаро муносабат қуришни хоҳламаса, унда бутун ой сиз учун байрамдек ўтади, бунга сабаб сиз ўзингизга жалб этган турли хил қизлар калейдоскопи кутаётганлигидадир. Жиддий муносабатлар қуришни истаётган бузоқ буржи вакиллари эса ўзига мос қиз билан учрашиб, муносабатларни бошлаши мумкин. Аллқачон жиддий муносабатда бўлган ушбу бурж эркаклари ўзларининг танловига, ўзларига ва жуфтига шубҳа билан қарай бошлайди. Бундай вазиятда сизга муносабатларга вақтинча танаффус бериб, ҳис-туйғуларингизни аниқлаштириб олишингиз тавсия этилади. Уйланган бузоқ буржи вакиллари оилавий муносабатлардан ва оила а’золаридан чарчайди, улар эркинлик ва янги ҳис-туйғуларни ҳис этишни хоҳлашади.

Карьера ва молиявий прогноз

Август ойида бузоқ буржи вакиллари ўз даромадларини илгариги даражада ушлаб туриш учун жуда кўп меҳнат қилишлари керак. Молиявий аҳвол унчалик яхши бўлмайди. Ойнинг биринчи икки ўн кунлигида даромад олиш учун имкониятлар кам бо’лади, фрилан яъни ўз-ўзига хизмат қилиш билан шуг’улланувчи бузоқ бур вакиллари пулга жуда муҳтожликни ҳис этадилар. Ушбу давр мобайнида сиз бир неча бор ўз дўстларингиз ва қариндошларингиздан қарз олишингизга тўғри келади. Ишбилармонлар музокараларгкўп қатнайдилар. Аммо тузилган битимлар жуда оз миқдорни ташкил этади. Август ойининг охирги ўн кунлигида молиявий масалаларда узоқ кутилган муваффақиятларни олиб келади.

Табир - башорат эмас, барча нарсани билгувчи ягона зот Алло?дир.

Бугун кўрилган туш ?андай а?амиятга эга? Билиб олинг...

Кўпинча бу тунда кўрилган тушлар нафа?ат туш кўрган одамнинг ўзи учун, балки унинг я?ин дўстлари ёки... Батафсил

Ту?илган санангиз мо?ияти (ра?амлар сири)...

Йохуд ра?амлар та?дирдан сўзлайди - Ра?амлар сири ва маноси ?а?ида малумот. Ту?илган кун, яни сана башорати... Батафсил